Кириш Регистрация

«Пахтакор»: Аёлларимиз мавсумни ғалаба билан бошлашди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" аёллар жамоаси 2018 йилги мавсумни муваффақиятли бошлади. Рустам Арипов шогирдлари 1-турда "Локомотив"ни қабул қилишди. Қибрайда кечган учрашувда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишга интилди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол иккинчи бўлимда урилди. 52-дақиқада Мадина Воҳидова чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Маҳлиё Ғаффоровага аниқ оширди. Маҳлиё яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол учрашув охиригача ягоналигини сақлаб қолди. "Пахтакор" дарвозабони Дилором Тўланова бир қатор вазиятларда жамоамизни голдан сақлаб қолди.

2-турда аёлларимиз "Сўғдиёна"га қарши 4 апрель куни Қибрайда майдонга тушишади.

“ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” – 1:0 (0:0)

“Қибрай” стадиони. 53 томошабин.

Ҳакамлар: Ф.Янсупов, Х.Эркинова, А.Кончикова.

“Пахтакор”: Дилором Тўланова, Мадина Ҳикматова, Розияхон Асқарова, Динара Тагирова, Мадина Воҳидова (Зуҳра Холиқова, 90+2), Уриё Насибуллаева (Нилуфар Бахтиёрова, 68), Кристина Борисова, Ойбарчин Турғунова (Диёра Раҳматова, 87), Гулруҳбегим Хўжаева (Камола Эркинова, 90+1), Юлдуз Ҳамдамова, Малика Ҳалимова (Махлиё Ғаффорова, 36).

“Локомотив”: Камила Юмангулова, Зарина Бобоева, Дилдора Эргашева, Хуршида Жуманова, Нодира Мўйдинова (Шаҳризода Абдуғаниева, 90), Оматхон Султонова, Зуҳра Бердиева, Шаҳризода Зайнитдинова, Камола Бердиева (Ситора Муқумова, 79), Илвина Камалиева, Мафтуна Жўраева.

Гол: Ғаффорова, 52 - 1:0.

Огоҳлантиришлар: Ҳалимова, 19. Ҳамдамова 22 – З.Бердиева, 41. Эргашева, 83. Мўйдинова, 85.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 00:09, 02.04.2018.
Ўқилди: 2714 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик