Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Легионерларимизда қарама-қарши таасуротлар…

Баҳо:
+ | -

Ирода самараси. Сервер Жепаровнинг клуби - «Истиқлол» Эрон Про-лигаси 26-тури доирасида «Нафт» меҳмони бўлиб, ирода эвазига ғалаба қозонди. Яъни ҳисобни мезбонлар очишгач, теҳронликлар ҳужумга зўр бериб, ўйин якунида 2та гол урган ҳолда, ортга 3 очко билан қайтишди.

Одатдагидек, бошланғич таркибда майдонга тушган Сервер ҳам ушбу натижага имкон қадар ҳисса қўшди. Шу билан «Истиқлол»нинг очколари сони 44тага етди ва жамоа турнир жадвалининг 2-ўрнида. Тўғри, теҳронликлар пешқадам - «Пирузи»дан 13 очко ортда қолмоқдалар.

Ўхшамаса қийин-да... «Чанчун Ятаи» - «Гуанжоу Фули» ўйини (Хитой Суперлигаси 4-тури)  мезбон жамоа сафидаги Анзур Исмоиловга асло татимагани аниқ. Зеро, «Ятаи» яхши имкониятларга эга бўла туриб, якунда 1:2 ҳисобида ютқазди. Боз устига, ҳамюртимизнинг жамоадошлари нақ 2та пенальтидан фойдалана олишмади.

Анзурнинг ўзига келсак, у омадсиз учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Хуллас, «Чанчун Ятаи»нинг ғалабасиз серияси давом этмоқда. Клуб ҳисобида 2та дуранг ва шунча мағлубият бор. Хитойдаги яна бир вакилимиз Одил Аҳмедов эса4-тур ўйинида қарама-қарши таассуротлар оғушида қолди.

Биринчидан унинг клуби - «Шанхай СИПГ» ўз майдонида «Чонконг Лифан»ни 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ғалабали сериясини давом эттирди (4та ўйин - 4та ғалаба). Иккинчидан, «СИПГ»нинг биринчи голига айнан ҳамюртимиз ассистентлик қилди. Бироқ Одил 85-дақиқада қизил карточка олди. Демак, у Суперлиганинг кейинги турида шанхайликларга ёрдам беролмайди.

Жаноб Сёмин, Денисовга имкон берсангиз-чи? Россия Премьер-лигасида чемпионликни кўзлаётган «Локомотив» 24-тур ўйинида ўта муҳим очколарни бой берди. «Темирйўлчилар» аутсайдерлардан бири - «Амкар»га бас келолмадилар - 1:2.

Энг ачинарлиси, жамоа бош мураббийи Юрий Сёмин терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисовга ҳамон имконият бермаяпти. «Локомотив»нинг мағлубиятидан «Спартак» унумли фойдаланди.

Яъни пешқадамнинг энг яқин таъқибчиси ўз майдонида «Тосно»ни 2:1 ҳисобида енгиб, ўртадаги очколар фарқини 2тага туширди (тўғри, «Локо» захирасида 1та ўйин бор). Пойтахтдаги ўйинда меҳмонлар ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин тўлиқ вақт ҳаракатланганини айтиш жоиз. Достон Ҳамдамов эса«Анжи»да 2-ўйинини ўтказди.

Ҳамюртимиз бошланғич таркибда майдонга тушиб, 69-дақиқага қадар тўп сурган баҳсда махачқалъаликлар сафарда «Краснодар»дан очко тортиб олишди - 1:1. «Ростов» сафидаги Элдор Шомуродов клубининг ўз майдонида ЦСКАга қарши кечган мағлубиятли ўйини (1:2)да қатнашгани йўқ.

Қайдномада ҳам йўқ. «Жубило Ивата»Япония элит лигасининг 5-турида ҳам ғалаба нашидасини сурди, бироқ Фозил Мусаевсиз. Қисқаси, ҳамюртимиз 2:1 ҳисобида якунланган«Урава Редс»га қарши уй учрашувининг қайдномасига ҳам киритилмади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:52, 04.04.2018.
Ўқилди: 3973 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.