Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

МОҚ журналистларни матбуот анжуманига таклиф этади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатимизда яккакураш спорт турлари бўйича янги, жамоавий мусобақаларга асос солмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги  ПҚ-2821-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўмита томонидан “Олимпия келажаги” номи остида спортнинг яккама-якка кураш турлари бўйича жамоавий мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.

Мусобақалар дзюдо, спорт курашлари, бокс ва таэквондо WTF спорт турлари бўйича ташкил этилади. Мазкур беллашувлар орқали Миллий олимпия қўмитаси ёшлар орасида истеъдодли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича вилоят терма жамоаларини шакллантириш, мамлакат миллий терма жамоаларига муносиб заҳира яратиш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида спортчиларнинг тайёргарлик даражасини ўрганишни мақсад қилган.

“Олимпия келажаги” мусобақаси старт олиши арафасида эртага, 6 апрель куни Миллий олимпия қўмитаси конференц-залида юқорида номлари санаб ўтилган спорт федерациялар раҳбарияти, мураббийлар, юлдуз спортчилар ва журналистлар иштирокида катта матбуот анжумани ташкил қилинади. Анжуман соат 11:00да бошланади. Оммавий ахборот воситаларининг турли соҳаларида ижод қилаётган қалам аҳлини мазкур тадбирга таклиф этамиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:32, 05.04.2018.
Ўқилди: 1618 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2896]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2560]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2495]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2414]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2413]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2281]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1933]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1815]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1806]

«Реал» Ямалнинг оёғини синдиришига бир баҳя қолган футболчини сотиб олмоқчи [1613]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик