Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Футзал. Фарғонада мавсум старт олди

Баҳо:
+ | -

6 апрель куни “Нефтчи” ПФК академиясининг ёпиқ мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионат баҳслари старт олди. Ўйин аввалида очилиш маросими ўтказилди. Унда сўзга чиққан Фарғона ФА вице-президенти Тоҳир Кападзе барчани мавсум бошлангани билан табриклади ва жамоаларга омад тилади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мадхияси янгради.

Ўйин жуда шиддатли кечди. Тезкор ҳужумлар, хавфли зарбалар ва умуман олган хаяжонли лаҳзалар бой беллашувга гувоҳи бўлдик дейиш мумкин. “Нефтчи” ҳам “Локомотив” ҳам тинимсиз ҳужумлар ёмғирини “ёғдиришди”.  

Учрашувда Ғулом Мамажонов “Нефтчи” фойдасига ҳисобни очиб берди. Иккинчи бўлимни охирига келиб “Локомотив” мазкур тўпга жавоб қайтарди. Айтиш керакки, ҳисоб тенглашгач меҳмонлар ҳужумлари сони янада ортди. Бироқ Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар биргина қарши ҳужумда рақибни жазолаб ғалаба тўпини киритишди. Якуний ҳисоб 2:1. “Нефтчи” илк ўйинда “Локомотив”дан устун келди. 7 апрель куни мазкур жамоаларнинг жавоб баҳси ўтказилади. Ушбу рақобат ҳам соат 18:00га белгиланган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 21:28, 06.04.2018.
Ўқилди: 2091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.