Афсонавий футболчи Диего Марадона Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ҳақида фикр билдирди.
"У бир тўда ёрдамчилари билан терма жамоага келиб тўпнинг юмалоқ эканини тушинтирмоқчи. Менимча, унинг хатоси мана шунда.
Футбол ўйнаганларнинг кўпчилиги Сампаолининг ҳеч бўлмаса битта гол урганини эслай олмайди. Шунингдек, у биз Аргентина термаси учун мерос қолдирган нарсаларимизга ҳам ҳурмат билан қарашни билмайди.
Сампаоли мени сотди. 2016 йилда футбол ҳақида гаплашиш учун у мени "Севилья"га чақирган эди. Аммо аслида терма жамоага яқинлашиш учун мен билан дўстлашган эди", - дейди Марадона.