Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Қўқонда янги футбол мактаби очилди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Руспубликаси президенти Ш Мирзиёевнинг "Ўзбекистонда футболни ривожлантириш чора тадбирлари" тўғрисидаги фармони , кўплаб футбол ихлосмандалари қатори Қўқонликларни ҳам беҳад хурсанд қилди. Айниқса қарорда кўрсатилган ўзбек футболининг ватани бўлмиш Қўқон шаҳрида замонавий футбол стадионини барпо қилиш тўғрисидаги банди, Қўқонлик футболчилар ва мухлисларга чинакам совға бўлди десак янглишмаган бўламиз.

Бу қарордан илҳомланган Қўқонликлар енг шимариб ишга киришиб кетдилар. Бугун кунда Қўқон шаҳрида қуриб битказилган "Аҳмадхон" спорт мажмуаси сўзимизга яққол далил бўла олади.

Бу спорт мажмуасида ёшларнинг футбол билан шуғулланишлари учун жаҳон андозалари даражасида шароитлар муҳайё қилинган.

"Аҳмадхон" спорт мажмуасида "JFL-Қўқон" футбол мактаби иш бошлади. Бу мактабга қабул қилинган болалар футбол сир асрорларини махсус лицензияга эга бўлган мураббийлардан ўрганадилар. Мактабга қабул қилинган ўқувчилар футболдан ташқари сузиш машғулотлари ҳамда инглиз тили дарсларида ҳам иштирок этадилар. Футбол мактабида болаларнинг ўқиш ва машғулот ўтказишлари учун барча спорт анжомлари ва очиқ ҳамда ёпиқ турдаги майдонлар қуриб битказилган. Бу ерда футбол майдонларидан ташқари спортнинг бошқа турлари билан шуғулланиш учун мосланган иккита замоанвий спорт зали, тренжёрлар зали, бассейн ва сауна ҳам мавжуд.

Футбол мактабига 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар шифокор маълумотномаси асосида қабул қилинади. Машғулотлар икки сменада эрталаб ва обеддан кейин ўтказилади. Бу эса ўқувчиларни ўз вақтида мактабларига бориб дарс олишларига замин яратади. Мактабга қабул қилинган болалар спорт кийимлари билан таъминланадилар.

Қуйидаги суратлар орқали мактабда яратилган шароитларни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.

Фарзандингизни европа андозалари асосида барпо қилинган футбол мактабида шуғулланишини истасангиз қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз ва "JFL-Қўқон"  футбол мактабига фарзандингизни топширишингиз мумкин.

Манзил: Қўқон шаҳар , Темур Малик кўчаси 74-уй. (Мўлжал: Эски 55-автобаза, Оқ қайин чойхонаси)

Мурожаат учун тел: +99890 509 59 00 .

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 08:44, 11.04.2018.
Ўқилди: 5881 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5661]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2907]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2781]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2505]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1837]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1825]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1791]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1664]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1484]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик