Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Фотогалерея: дарвозабонларнинг кўнгли ҳеч тўлмайдиган ЖЧ тўплари

Баҳо:
+ | -

Афсуски, ЖЧ-2018 учун не-не машаққатлар билан махсус тайёрланган тўплар у билан танишиб чиққан дарвозабонлар кўнглини хушнуд этолмади.

Оқибатда, Soccer.ru сайти анчадан буён қизғин баҳсларга сабаб бўлаётган ажиб назарияни қайтадан кўриб чиқди: ФИФА амалдорлари дарвозабонларга тўсқинлик қилиш­яптими?

Эътиборингизни учинчи мингйилликда бўлиб ўтган мундиаллар ва уларда қайд этилган натижаларга қаратамиз.

ЖЧ-2002. Дарвозабонларга қарши «суиқасд»

Fevernova тўпини яратиш учун «Адидас» муҳандислари роса 3 йил тер тўкишди. Қандайдир инқилоб амалга оширилгани йўқ, шунчаки, 32 бўлак 6 қиррали хом ашёни бириктиришди. Ишлаб чиқариш технологияси ва материаллар ўзгартирилди.

Тўп дастлабки кунданоқ дарвозабонларнинг кучли танқидларига учради. У ўта енгил ва ғайритабиий эди. Қалинлиги 3 мм. бўлган қопламаларнинг эвазига Fevernova барқарор парвозга эга бўлиб, ҳужумчилар учун қулай эди.

Иштирокчилар сони 32тага етказилган дастлабки мусобақа - Франция-98да учрашувлардаги ўртача маҳсулдорлик 2,67та голни ташкил этганди. Ж. Корея ва Япония­да бу кўрсаткич 2,52га тушиб қолди. Таажжубки, тўпни барча ҳужумчилар учун тайёрлашган, аммо ундан унумли фойдаланиш фақат Роналдога насиб этди.

Бразилиялик афсонавий тўпурар 8 марта рақиблар дарвозасини иш­ғол этди. Хулоса шуки, мерганларга янги тўпнинг қандайдир хусусияти эмас, ўзларининг маҳоратлари қўл келди. Турнирнинг «плей-офф» босқичида самарадорлик янада пасайиб кетди - 15та учрашувда 26та гол.

Қизиқ, сермаҳсул ҳужум чизиғига эга бўлган Бразилиянинг ўртача кўрсаткичи иккига тенг бўлган, турклар дарвозасига урилган ягона гол эвазига финалга чиққан бир пайтда тўпнинг маккорона табиати хусусида гап бўлиши мумкинми?

Дунёнинг энг сара ҳужумчилари дарвозабонларга халал бериш мақсадида яратилган тўплардан унумли фойдалана олишмади. Аслида аксинча манзарани тахмин қилишганди. Посбонларга «суиқасд» шунчаки хомхаёл эдими ёки тўпларнинг афсунгар табиати?

ЖЧ-2006. Яна дарвозабонлар кўнгли тўлмадими?

Дарвозабонларнинг бу йирик мусобақа арафасидаги эътирозларини тушуниш бирмунча осонроқ кечди. Боиси, эски мактаб вакиллари тамоман янги технологияга асосланган тўпларга дуч келишди.

Иссиққа чидамли чоклар туфайли «снаряд»нинг сув ўтказмаслик хусусияти сезиларли даражада ошди. Дарвозабонларнинг тўп билан муомала қилишлари эса мураккаблашди.

Чунки Teagiest жуда силлиқ эди, айниқса, сув теккан пайтларда сирпанчиқ бўлиб қоларди. Бундан ташқари, тўп илк марта 14 бўлак олти бурчакли материаллардан тайёрланганди. Шу сабабли унинг парвози бейсбол тўпларини эслатарди.

Хўш, техник тараққиётнинг навбатдаги мўъжизаси самарадорликда қандай намоён бўлди? Афсуски, бу сафар ҳам кўрсаткичнинг пасайишига гувоҳ бўлдик - ҳар бир учрашувда ўртача 2,3та гол.

Боз устига, «плей-офф» босқичининг 15 беллашувида дарвозаларга 26та гол урилди, 4та камтарона дуранглардан кейин пенальтилар сериясига мурожаат қилинди, иккита учрашувда таблони ёқимсиз «тешиккулчалар» безаб туришди.

Иккита 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаларни инобатга олмасак, қолган учрашувлардаги маҳсулдорлик 1,5та голга тушиб кетди. Энг сара термаларга хос бўлмаган натижа!

Аммо олис масофалардан йўлланадиган зарбалар борасида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Ламнинг Коста-Рикага, Росицкининг АҚШга урган «замбарак» голлари, Замброттанинг Шовковский дарвозасига қуйидан йўллаган кучли зарбаси мундиалнинг кўрки бўлди. Бироқ булар янги тўпнинг хосияти эмас, балки футболчилар маҳоратининг маҳсули эди.

Ҳатто Лев Яшиндек дарвоза қироли ҳам 1962 йилдаги олис зарбалар қаршисида ожиз қолганди - айланма ҳаракат билан йўналтирилган тўп доимо посбонга катта қийинчилик туғдирган. Хўп, майли, ФИФА асосий урғуни олис зарбаларга берди ҳам дейлик. Унда нима учун Германия мундиали голга бой бўлмади?

ЖЧ-2010. Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сифатсиз тўп

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:48, 12.04.2018.
Ўқилди: 8895 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.