"Ювентус" дарвозабони сардори Жанлуижи Буффон ЕЧЛ чорак финалида "Реал"га қарши жавоб учрашувидаги қилмиши учун дисквалификайия қилиниши мумкин.
Бу ҳақида Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
Дарвозабон Мадридда ўтган учрашувнинг сўнгида белгиланган пенальти учун ҳакамга эътироз билдирган ва қизил карточка билан сийланган эди.
Манбага кўра, Буффоннинг эҳтимолий дисквалификацияси "Реал" - "Ювентус" учрашуви бош ҳаками Майкл Оливернинг қайдномага воқеани киритган-киритмаганига боғлиқ.
Шунингдек, УЕФАнинг назорат, аҳлоқ ва тартиб-интизом қўмитаси дарвозабоннинг ўйиндан сўнг матбуотга айтган сўзларини кўриб чиқса - санкциялар қўлланиши мумкин.