17 апрель куни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси қитъа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги тур ўйинини ўтказади. Унда жамоамизга Эроннинг “Зоб Аҳан” клуби рақиблик қилади.
Эртага, 16 апрель куни мазкур ўйин олдидан бир қатор расмий тадбирлар ўтказилади. Жумладан, соат 12:00да “Локомотив” стадионида ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтади. Унда жамоалар ўйинни қандай либосда ўтказишлари аниқлаб олинади. Сўнгра, соат 13:00да “Зоб Аҳан” жамоаси устози Амир Ғаленои ва исфаҳонликларнинг етакчи ўйинчиларидан бири иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 13:20дан бошлаб эса Андрей Микляев ва “темирйўлчилар”нинг бир нафар аъзоси журналистларнинг ўйинолди саволларига жавоб қайтаришади.
Соат 17:45дан бошлаб “Локомотив” футболчилари расмий машғулот ўтказишади. “Зоб Аҳан”нинг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 19:00да бошланади. Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.