Кириш Регистрация

Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

11 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа якунларига кўра, турли вазнларда ғолибликни қўлга киритган спортчилар рўйхатини эътиборингизга тақдим этамиз:

-55кг: Тимур Абишев (Ўзбекистон)

-60кг: Муҳаммадризо Қувватов (Тожикистон)

-66кг: Беҳруз Омондавлатов (Ўзбекистон)

-73кг: Ғолибжон Сулаймонов (Ўзбекистон)

-81кг: Ерлан Шеров (Қирғизистон)

-90кг: Аюбхон Мансуров (Ўзбекистон)

-100кг: Шахбоз Пўлатов (Ўзбекистон)

+100кг: Алишер Юсупов (Ўзбекистон)

Қизлар:

-44кг: Гулнур Муратбаева (Ўзбекистон)

-48кг: Нодира Абдуқаюмова (Ўзбекистон)

-52кг: Мухлиса Ганжаева (Ўзбекистон)

-57кг: Ибодатхон Агожонова (Ўзбекистон)

-63кг: Хожиниса Комолдинова (Ўзбекистон)

-70кг: Шоҳиста Назарова (Ўзбекистон)

-78кг: Нодира Юлдашева (Ўзбекистон)

+78кг: Рината Илматова (Ўзбекистон)

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 14та олтин, 13та кумуш ва 21та бронза медаллари билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар (1та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза) эгаллашди. Учинчи ўрин Қирғизистон (1та олтин, 3та бронза) терма жамоаси аъзоларига насиб қилди

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:00, 16.04.2018.
Ўқилди: 4108 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик