Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Насаф" чемпионлар лигасини ғалаба билан тугатди

Баҳо:
+-1 | -1

ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Ал Васл" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди.

Учрашувда қаршиликлар 2:1 ҳисобида ғалаб қозондилар, аммо бу уларга ҳеч нарса олиб келмади.

Учрашувни “аждарлар” фаоллик билан бошлашди. Дастлабки дақиқаларда гол уриш учун вазиятлар ҳам бўлди.

Вақт ўтиши билан майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олишди. Қаршиликлар кўпроқ ҳимояга эътиборини қаратишди. Аммо 33-дақиқада майдон эгаларининг ташкил этган ҳужуми гол билан якунланди. Фабио Лима гол муаллифи бўлди – 1:0.

Ушбу голдан сўнг яна "адарлар" фаоллик кўрсатишди. Кўпроқ тўпга эгалик қилишиб, ҳужумлар уюштиришди. 43-дақиқада "Насаф" рақиб жарима майдончаси яқинида стандарт вазиятга эга бўлишди. Лекин Лукичнинг дарвозага тепган тўпи ноаниқ бўлди.

Биринчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқасида, "Насаф"нинг ташкил этган ҳужуми ҳам гол билан якунланди. Бунда Дониёр Нарзуллаев тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига ошириб берди. Тўп Шароф Муҳитдиновга келиб тушди. Ярим ҳимоячи тўпни тўхтатмасдан дарвозага аниқ йўллади ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:1. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимни қаршиликлар кўтаринки кайфиятда бошлашди. 48-дақиқада Азизжон Ғаниев ҳужумчимизни олдинга бошлади. У деярли майдон марказидан тўпни олдинга, Бобир Абдухолиқовга ошириб берди. Бобир тўпни эгаллаб олиб, дарвозага зарба йўллади ва гол – 1:2.

Ҳисобда жамоамиз олдинга ўтиб олгач, яна майдон эгалари ташаббусга эга бўлишди. Мезбонларда 56-дақиқада яхши имконият бўлди. Улар жарима майдончаси чизиғида жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бунда ҳимоячи Мақсуд Каримов рақиб ўйинчисига нисбатан қоидани бўзган эди. Фабио Лиманинг тўғри дарвозага тепган тўпи, тўсинга тегиб қайтди. 76-дақиқада ҳам худди шундай вазият такрорланди.

Қолган дақиқаларда учрашув тенг курашлар остида кечди. Лекин дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шундай қилиб, “Насаф” ОЧЛ гуруҳ босқичини ғалаба билан якунлади. Бу ғалаба, жамоамизнинг бу йилги ОЧЛ баҳсларидаги, биринчи сўнгги сафардаги ғалабаси сифатида қайд этиладиган бўлди. Қўлга киритилган 10 очко ҳам кейинги босқичга чиқишга камлик қилди. “Аждарлар” бу йил, олдинги йиллардагига нисбатан ОЧЛда яхши кўрсаткичга эришди.

Сўнгги турдаги иккинчи жуфтлик "Пресеполис" - "Ас Садд" учрашувида эронликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар ва очколар сонини 13 тага етказиб гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдилар. Кейинги босқичга йўл олган кейинги жамоа - "Ас Садд" 12 очко тўплади.


ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 6-тур

“Ал Васл” (БАА) – “Насаф” (Ўзбекистон) 1:2 (1:1)

16.04.2018. “Ал Васл” стадиони. 20:00

Гол: Фабио Лима, 33’-1:0 – Шароф Муҳитдинов, 45+1’-1:1, Бобир Абдухолиқов, 48’-1:2

Ал Васл”: 12.Юсуф Абдулла, 2.Али Алсиқитри, 4.Абдулла Жассим, 10.Фабио Лима (с), 15.Абдулла Ал Нақби (8.Энтони Касерес, 52), 20.Фариз Халил (44.Салим Жума Алазизи, 76) 22.Муҳаммад Ҳасан (17.Роналдо Мендес, 72), 24.Ҳамад Ал Болуши, 48.Али Аланссар, 78.Халил Хамис, 99.Али Солиҳ.

Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (38.Акмал Мозговой, 83), 10.Бобир Абдухолиқов (21.Жаҳонгир Алиев, 71), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 70), 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов.
Огоҳлантириш: Али Алсиқитри (62) - Мақсуд Каримов (56).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:22, 16.04.2018.
Ўқилди: 7498 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.