"Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "ПСЖ"га ўтиши мумкин.
Италиялик 19 ёшли посбоннинг агенти Мино Райола ўз мижозини "ПСЖ"га таклиф қилди.
"ПСЖ" дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи, аммо у "Атлетико"даги Ян Облак ёки "Рома"даги Алиссон вариантларини маъқул кўрмоқда.
Шунингдек, "Челси" посбони Тибо Куртуа ҳам парижликлар кузатувида.