Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Воҳада техник директор лавозимида иш бошлаган Кико Зунига билан ЎФАда йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

ЎФАда бўлиб ўтган йиғилишда ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров ва футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

ЎФАнинг Кико Зунигани Ўзбекистонга олиб келишидан асосий мақсад, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах шаҳарларидаги мавжуд имкониятдан фойдаланиш, мураббийлар малакасини ошириш, болалар ўртасида тизимли мусобақаларни йўлга қўйишдир.

Кўп йиллар давомида "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган Испания Кубоги соҳиби "Атлетико" ва "Реал" Мадрид академияларида фаолият юритган.

Омон Ғофуров ЎФА ва ПФЛнинг истиқболли режаси билан таништириб чиқар экан, Кико Зунигадан чекка-чекка қишлоқларда ҳам футболни марказларда бўлгани каби юқори сифатдаги билимларни беришимиз кераклигини такидлаб ўтди.

Бундан аввал ҳам Ўзбекистонда бўлган мутахассис Ўзбекистонда истеъдод эгаларининг кўплигини такидлаб ўтди. Фақат улар билан ишлаш лозимлиги, бунинг учун аввал ўзига бириктирилган вилоятлар билан яхшилаб танишиб чиқиши кераклигини айтди.

"Мен аввало ҳудудларни ўрганиб чиқишим керак. Болаларни футболга талпинаётганликларини кўриб турибман. Ўзбекистонга шунчаки ишлагани келмадим. Агар терма жамоангиз Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритса, мен ҳам шу лойиҳада иштирок этган киши сифатида ишимдан қаноат хосил қилган бўламан. Акс ҳолда ўз ишимни қониқарсиз баҳолайман. Воҳада ишга киришдим. Бироз вақт ўтгач ўз дастуримни амалга оширишга киришаман", - дейди испаниялик мутахассис.

Кико Зунига нафақат болалар футболи билан, балки ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг бош мураббийларига ҳудуддаги селекционер мураббий сифатида ҳам ўз ёрдамини беради ва ЎФА томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларида ўз дастурлари билан чиқиш қилиб боради.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:08, 18.04.2018.
Ўқилди: 2687 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.