Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

АПЛ. «Ливерпуль» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” – “Ливерпуль” учрашуви якунига етди. Мазкур учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Дастлаб, 4-дақиқа Дэнни Ингз хавфли ҳужумни голга айлантирди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, у сўнгги марта бундан 930 кун аввал гол урганди.Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида Салоҳ майдон марказидан бошлаган ҳужумни, ўзи голга айлантирди. Мисрлик футболчи бугун жорий мавсумдаги 31-голини урди ва Ширер, Роналду ва Суареснинг аввал ўрнатган рекордини такрорлади.

Орадан 8-дақиқа ўтиб, майдон эгалари ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди, яна бироздан сўнг “Ливерпуль” яна ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Ливермордан сўнг мерсисайдликлар дарвозасига иккинчи тўпни Саломон Рондон бош билан киритди ва жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда “Вест Бромвич” “Манчестер Юнайтед”ни сафарда мағлуб этиб, “Манчестер Сити”нинг муддатидан олдин чемпион бўлишига ёрдамлашиб юборганди.

АПЛ, 35-тур.

Вест Бромвич – Ливерпуль 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 4 Ингз, 0:2 – 72 Салоҳ, 1:2 – 79 Ливермор, 2:2 – 88 Рондон.

Вест Бромвич – Фостер, Доусон, Гиббс (Берк, 76), Ньом, Хегази, Филлипс, Ливермор, Брант, Макклейн (Эванс, 71), Родригес (Робсон-Кану, 89), Рондон.

Ливерпуль – Кариус, ван Дейк, Морено, Гомес, Клаван, Милнер, Хендерсон, Салоҳ (Ловрен, 84), Вейналдум, Мане (Окслейд-Чемберлен, 66), Ингз (Фирмино, 66).

Огоҳлантириш: Морено (69). 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:34, 21.04.2018.
Ўқилди: 3525 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.