Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ҳамиджон Актамов: «Яхши ўйнаб ютқизиш алам қилди»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов ва грузиялик футболчи Элгужа Григалашвили журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

-Бугунги ғалаба билан бухоролик мухлисларни табриклайман. Барча гувоҳ бўлди “дерби”га хос ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга лойиқ ўйнамадик. Ютқизган бўлсак ҳам, футболчиларимизга ҳеч қандай эътироз йўқ. “Бухоро” билан бир неча кун олдин кубок баҳсида ҳам куч синашишга тўғри келганди. Бугун вазиятлардан фойдаланганимизда ютуқ биз томонда бўлиши ҳам мумкин эди. Гол уришга нима тўсқинлик қилди? Футбол шуниси билан қизиқ. Иккала жамоа ҳам 3 очко учун ҳаракат қилди. 20 мингдан ошиқ мухлис чиройли баҳсга гувоҳ бўлди. Яхши ўйин кўрсатиб, мағлуб бўлдик. Бунга стадионга йиғилганлар ҳам, ТВ орқали томоша қилаганлар ҳам гувоҳ бўлишди. Тўғри, яхши ўйнаб ютқизиш кишига алам қилади.

Элгужа Григалашвили: -Қийин ўйин бўлди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Аммо яратилган имкониятдан фойдалана олмадик. Қолаверса мезбонлар посбони ҳам бугун айрим вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилиб, бизга гол уриши имконини бермади. Бу футбол. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинларда ғолиб чиқиб, мухлисларимизни хушнуд этишга уриниб кўрамиз.

Киритилди: 11:19, 25.04.2018.
Ўқилди: 2307 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3095]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3083]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3037]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2955]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2461]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2009]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2009]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2007]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1965]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик