«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Gracenote Live хабарига кўра, бу португалиялик футболчи учун мусобақа тарихидаги 151-ўйин бўлди. Натижада Роналду бу кўрсаткич бўйича
«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Хави билан тенглашиб олди ва у билан бирга 2-ўринда бормоқда.
Чемпионлар Лигасида ҳаммадан кўп ўйинни «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс ўтказган - 167та.