“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен “Реал”га қарши учрашувда жароҳат олди.
Голландиялик футболчи ўйиннинг атиги 5-дақиқасида жароҳат сабаб ўрнини Тиаго Алькантарага бўшатиб берди.
Эътиборлиси, “Бавария” 34-дақиқага келиб яна бир захирани амалга оширишга мажбур бўлди. Бу сафар германияликлар жароҳатланган ҳимоячи Жером Боатенг ўрнига Никлас Зюлени тушурди. Шундай қилиб, 34-дақиқага қадар “Бавария” 2 та мажбурий захирани амалга оширди. Ҳисоб 1:1.