Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Иньеста “Барселона”да биринчи бор нега йиғлаган?

Баҳо:
+ | -

Шундай футболчилар борки, уларни ёмон кўриб бўлмайди. Ҳатто у сенга ёқмайдиган, сен мухлислик қилмайдиган клубда ўйнаса ҳам. Шундай футболчилар борки, хато қилганида кўз юмиб кета оласан. Чунки уларнинг хатоси ҳам бир санъат. Шундай футболчилар борки, уларсиз футбол ҳувиллаб қолади. Бундай футболчиларнинг ўрнини кимдир боса олишига ишона олмайсан. Шундай футболчилар борки, қаторлашиб голлар урмаса ҳам, заргарона ўйини туфайли уни беихтиёр ҳурмат қилаверасан. “Барселона” маэстроси — Андрес Иньеста ана шундай футболчилар сирасига киради.

САДОҚАТНИНГ БОШЛАНИШИ

Иньеста айни дамда «Барселона» шарафини ҳимоя қилади. Клубнинг энг садоқатли футболчиларидан бири ҳисобланади. Аммо ўз вақтида испаниялик футболчи “Барселона”нинг ашаддий рақиби — “Реал” сафига ҳам ўтиши мумкин эди, аммо бу вариант футболчининг ота-онасига маъқул келмаган. Натижада Иньеста “Барселона” аъзосига айланган.

ҲАҚИҚИЙ ЎҒИЛ

Иньеста — камбағал оиладан чиққан футболчи. У то “Барселона” сафига ўтмагунича оиласининг доимий турар-жойи бўлмаган. Ота-онасининг ижарада яшаб юрганидан қийналган, аммо бу камчиликни тўлдиришга имкони бўлмаган футболчининг орзуси “Барселона”да ушалди. Иньеста клубда ўйнай бошлагач, дастлабки уч ойлик маошини жамғариб, ота-онасига уй олиб берди.

ЯГОНА КЛУБ — ЯГОНА МУҲАББАТ

Андрес Иньеста 1996 йилнинг сентябрида, 12 ёшида “Барселона” мактабига аъзо бўлган. Шундан кейин у умуман жамоасини алмаштирмайди, дастлаб “Барселона”нинг болалар жамоасида, кейин эса “Барселона Б”да тўп суради. Айни дамда эса “Барселона”нинг асосий жамоасида тўп сурмоқда. Ваҳоланки, Иньестага кўплаб жамоалар яхшигина шартномалар таклиф қилишган, аммо у ўтмаган, ахир “Барселона”ни жон-дилидан яхши кўрса, нима қилсин?

МАЙДОНДАГИ АФСУНГАР

Андрес Иньестага мухлислари бир нечта лақаб қўйиб улгуришган. Унга дастлаб “Ажал” деб лақаб беришган. Нега дейсизми? Бунга Иньестанинг рангпарлиги, юз рангининг хиралиги сабаб бўлган экан.

Бундан ташқари, футболчини майдондаги хатти-ҳаракатлари туфайли “Афсунгар” деб ҳам чақиришади.

ДАСТЛАБКИ КЎЗ ЁШЛАР

Андрес Иньеста “Барселона”да дастлаб нега кўз ёш тўкканини биласизми? Футболчи “Барселона”нинг болалар жамоасида ўйнаб юрганида клуб либосига ҳурмати ўзгача бўлган. Бу пайтда баъзан отасига фермерлик ишларида ҳам ёрдам берииб турадиган болакай ишдан қайтгач футболкани ушлашдан олдин қўлини тозалаб юваркан. Аммо бир куни тасофидан клуб футболкасини ифлос қилиб қўйган. Ана шунда Иньеста “Барселона” либосини ифлос қилиб қўйдим”, деб йиғлаган экан. Отаси эса уни “Йиғлама, сенга янги либос беришади”, дея амаллаб овутган.

УЗУМ ШАЙДОСИ

Юқорида “Барселона”нинг фермерлик билан шуғулланганини айтиб ўтдик. Футболчи кейин ҳам бу ишини ташламаган. У узумзорига бошқача меҳр қўйган. Бу узумзорни эса футболчининг отаси Хосе Антонио бошқаради. Андрес Иньеста ўзининг қизил, оқ ва пушти ранг ичимликлари билан машҳур.

НОЁБ НАТИЖА

Иньеста 2012 йилда Испания термаси билан Европа чемпионатида зафар қучган, ўта ноёб натижа қайд этди. У 7 та катта финал учрашувларида қатнашган ва барчасида зафар қучган: Чемпионлар лигасида тўрт марта (2006, 2009, 2011, 2015),Европа чемпионатида икки марта (2008, 2012) важаҳон чемпионатида (2010).

ХАЛОСКОР

Иньеста 8 ёшдан 12 ёшгача “Альбасете”нинг болалар жамоасида ўйнаган. 2011 йилда эса у клубнинг халоскорига айланган.

Гап шундаки, “Альбасете” жуда катта қарзга кирганди. Ҳатто футболчилардан ҳам қарзи кўп эди. Клуб касодга учраш остонасида турганида сўнгги чорага қўл уради — акцияларини сотишга қарор қилади. Шунда ҳам инқирозга учраш арафасида турган жамоанинг акцияларини ҳамма-ҳам сотиб олавермасди. Ана шунда Иньеста жамоа жонига ора киради. У “Альбасете”нинг акциялари эвазига клуб ҳисоб-рақамига 420 минг евро ўтказиб беради. Бу ўша пайтда жуда катта сумма эди.

Орадан икки йил ўтгач, яна шу ҳолат такрорланади. “Альбасете” тағин молиявий инқирозга дуч келади. Шунда Иньеста матбуот орқали оммага мурожаат қилиб, клубга ёрдам беришга чорлайди. Бироқ ўша пайтда Испаниядаги инқироз бунга йўл қўймайди, оқибатда Иньеста яна шахсий жамғармасидан пул сарфлашга қарор қилади.

ҲАҚИҚИЙ ИНСОНПАРВАРЛИК

Андрес Иньеста жаҳон чемпионати финалида Голландия дарвозасига ҳал қилувчи голни киритгач, либосини ечади ва қуйидаги ёзувни кўрсатади: «Daniel Jarque: siempre con nosotros», яъни Дани Харке доим биз билан. Иньеста фаолиятидаги энг муҳим голини 2009 йилда юраги тўсатдан тўхтаб қолгани сабабли вафот этган “Эспаньол”нинг собиқ сардори Даниэль Харкега бағишлайди. Маълумот учун, Харке ўз вақтида Испания ёшлар терма жамоасида Иньеста билан бирга ўйнаган, улар қалин дўст бўлишган.

ТУШКУНЛИК

2001 йилда “Барселона”нинг ўша пайтдаги бош мураббийси Серра Феррер ёрдамчиси орқали 17 ёшли Иньестани асосий жамоа машғулотларига таклиф қилади. Ёш футболчи эса бу машғулотларда ўзини кўрсата олмайди, буни эса ўзига нисбатан адолатсизлик деб баҳолайди ва хонасига қамалиб олади. Бироқ Луис Энрике у билан учрашиб, яна машғулотларга олиб келади.

ЧИНАКАМ “ОЛТИН ТЎП” СОҲИБИ

Андрес Иньеста 2010 йилда “Олтин тўп” соҳибига айланганди. Фақат бу расман тасдиқланмади ва амалда “Олтин тўп” Лионель Мессига берилди. Бироқ, аслини олганда ҳар томонлама испаниялик футболчи мазкур совринга муносиб эди. Чунки у шу йили “Барселона” билан ЕЧЛда бош соврин соҳибига айланди, Испания билан эса жаҳон чемпиони бўлди, қолаверса, финалда Голландия дарвозасига ҳал қилувги голни киритди. У Мессидан фақат бир томонлама — тўпурарлик борасида ортда эди, холос. Энди ярим ҳимоячининг ҳужумчидан тўпурарлик борасида ортда қолиши тайин.

Яқинда буни тан олган “France football” нашри берилмаган “Олтин тўп” учун Иньестадан узр сўради. Аммо шуниси аниқки, мухлислар Андрес Иньеста ўша қаторлашиб “Олтин тўп” олган футболчилардан ортиқ ҳурмат қилишади. Иньестанинг яна бир ижобий хусусияти, олижаноблиги шундаки, у 2010 йилда “Олтин тўп”ни ололмагани учун гина сақлаб юрмади, аксинча, Мессини чин дилдан табриклади ва қувонганини яширмади.

Андрес Иньеста — нафақат “Барселсона”, балки футболнинг ҳам тирик рамзи ҳисобланади. Бундай футболчилар бор экан, футбол ўз жозибасини сақлаб қолаверади. Раҳмат сенга, маэстро.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:13, 27.04.2018.
Ўқилди: 5173 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.