"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола яримҳимоячи Андрес Иньестанинг каталонияликлар сафини тарк этишига муносабатинибилдирди.
"Мен Андреснинг "Барселона" ва футбол учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида узоқ гапиришим мумкин.
"Барселона"нинг охирги 15 йиллик тарихи унингсиз бўлмас эди. Мен ундан миннатдорман, ахир унинг ўйини ва майдондаги ижодига қараб, футболни яхшироқ тушунганман.
Бунга унинг совринларини қўшинг, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам пофессионал бўлиб қолиши ҳаммага ўрнак бўлиши керак.
Сенга барча ишларинг учун катта раҳмат, келажакда сенга энг яхши тилакларим", - дейди Гвардиола.