Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Фотогалерея: Голландия чемпионатининг энг иқтидорли футболчилари

Баҳо:
+ | -

ПСВ клуби Голландия чемпионлигини расмийлаштирди. Soccer.ru блогери шу муносабат билан мухлисларни Эредивизиядаги иқтидорли футболчилар билан таништиришга қарор қилди.

Сўнгги пайтларда Голландия чемпионатига бўлган қизиқиш сезиларли равишда пасайди. Бунинг ўзига хос сабаблари бор ва ушбу мавзуда кўп гапирилган. Мазкур турнир авваллари янги юлдузлар, ажойиб иқтидорга эга ёшларни кашф этиб, уларни топ-клубларга кузатиб қўярди.

Аммо бу сиёсат ўз сўзини айтди. Голландияда қолган футболчиларнинг савияси аввалгиларидан паст эканлиги ойдинлашди. Авваллари Англиянинг кучли клублари лолалар юртидаги иқтидорларга харидор бўлишарди, ҳозир эса ўртамиёна ёки аутсайдер жамоаларда ҳам ушбу мамлакатдаги юлдузларни сотиб олиш учун маблағ етади.

Шунингдек, айрим анъаналар ўзгармоқда. Масалан, эндиликда Голландияга фаолиятини якунлаш арафасидаги тажрибали футболчилар келишмоқда, авваллари бунақаси учрамасди. Қисқаси, бутсасини михга илишга шайланаётганларга ҳам жой топилмоқда.

Қайсидир маънода, бу яхши ҳол, зеро Хунтелар яна «Аякс» сафида голлар урмоқда. Аммо вазиятнинг бундай тус олиши Голландияда ушбу «қариялар»нинг ўрнини эгаллашга қодир ёшларнинг етарли эмаслигини билдиради. Тўпурарлар пойгасидаги кўрсаткичлар эса ҳужумчилар борасида ҳам танқислик борлигини исботлайди.

Бир-икки йил аввал энг яхши мерган ўттизталаб тўп киритган бўлса, ҳозир «Виллем II» футболчиси 16та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Яна кўплаб форвардларда 14-15тадан гол бор.

Бу эса мақтовга лойиқ натижа эмас. Шунга қарамай, топ-клубларда салоҳиятини намоён эта оладиган, тез орада харидорлари кўпайиши кутилаётган футболчилар ҳам йўқ эмас. Қуйидаги рўйхатда ўша иқтидорли ёшлар билан таништирамиз.

Матийс де Лигт («Аякс»)

Шартномаси: 2021 йилгача

Нархи: 25 млн. евро (нархлар Transfermarkt маълумотлари асосида кўрсатилган)

Нуфузли портал кутилмаганда Голландия чемпионатидаги энг қиммат ўйинчи сифатида марказий ҳимоячини қайд этди. Аммо бунга ҳайрон бўлиш шартмас.

Де Лигт эндигина 18 ёшни қаршилаганига қарамай, юқори савияли ўйин кўрсатмоқда. Умуман, голландлар орасида бундай бақувват, чапдаст, ақлли ва универсал ҳимоячилар тобора кўпаймоқда. Матийс бу борада ван Дейк ҳамда де Врейнинг ортидан борди.

Мазкур ҳолатда муайян потенциал ҳақида гап бормоқда. Бошқа томондан, «Манчестер Сити» шарофати билан ҳимоячиларнинг нархи кескин ортди, чунки улар ҳозир танқис. Демак, де Лигт ҳамда мудофаа чизиғининг бошқа вакиллари ўзларининг нималарга қодирликларини исботлашларига тўғри келади.

Ирвинг Лосано (ПСВ)

Шартномаси: 2023 йилгача

Нархи: 22 млн. евро

Голландия чемпионлигини нишонлаган ПСВ вингерининг кучли клубга ўтиш имконияти юқори. Эйндховен жамоаси Лосанони сотиш орқали катта даромад олиши мумкин: ўтган йили мексикалик футболчини «Пачука»дан 8 миллион еврога харид қилганди.

Айни пайт ПСВнинг энг яхши тўпурари (чемпионатда 15та гол, 12та ассист расмийлаштирган) кўплаб топ-клублар кузатувида. Улар орасида Лондоннинг «Арсенал», Дортмунднинг «Боруссия»сидан тортиб, «Манчестер Сити»гача бор.

Музокаралар давомида ушбу футболчининг нархи 60-70 миллион еврогача ошиши кутилмоқда. Бу табиий ҳол, зеро Лосанонинг ёши 22да, эйндховенликлар билан 2023 йилгача шартнома имзолаган. Ирвингдаги универсаллик ҳар қандай жамоанинг кучайишига замин яратади.

Каспер Долберг («Аякс»)

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда. 
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:46, 29.04.2018.
Ўқилди: 7062 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.