Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Тошкентда ўзбек бокси юлдузлари иштирокида профессионал жанг оқшоми ташкил қилинади

Баҳо:
+ | -

5 май куни пойтахтимиз Тошкентда ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокида жанг оқшоми бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий жанги ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади. Ўша куни боксчимиз вакант бўлиб турган WBC Silver камари учун россиялик Дмитрий Чудиновга қарши жанг қилади.

Маълумот учун, Азизбек профессионал рингдаги фаолияти давомида 10та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (4тасида нокаут билан). Тажрибали Дмитрий Чудинов эса 25та жангда қатнашган ва уларнинг 21тасида ғалаба қозонган (13таси нокаут билан). 2та жангда мағлубиятга учраган бўлса, яна иккита тўқнашувда дуранг қайд этган.

Бокс оқшомида шунингдек, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Жамшид Нажмиддинов каби таниқли боксчиларимиз ҳам рингга кўтариладилар.

Жанг оқшоми дастуридан қуйидаги тўқнашувлар ўрин олган:

Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия)

Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания)

Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия)

Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия)

Жамшид Нажмиддинов – Каха Аветисиани (Грузия)

Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия)

Анвар Туробов – Рой Мухлис (Индонезия)

Жанглар пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:17, 01.05.2018.
Ўқилди: 5314 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик