Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Финал олдидан финаллар. Бугунги ўйинлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси ярим финал ўйинларига десерт сифатида бугун Европа Лигасида финалчилар номи аниқ бўлади. Ҳар галгидан қизиқроқ ўтаётган ярим финалда бу сафар асосий фаворитлар ўзаро тўқнаш келади. Tribuna.Uz куннинг икки асосий учрашувига батафсил тўхталиб ўтади.

Атлетико — Арсенал (4 майга ўтар кечаси 00:05)

Плей-офф учрашувлари бошланишидан олдин кўпчилик ғолиблик учун икки жамоа номини кўрсатганди — «Арсенал» ва «Атлетико». Айнан уларга ғолиблик учун асосий даъвогар мақоми берилганди. Аммо якунда улар ярим финалдаёқ тўқнаш келадиган бўлди. 

Инглизлар финал йўлланмасини биринчи учрашувдаёқ ҳал қилиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлишганди. 80 дақиқа мобайнида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Венгер шогирдлари рақибни ўз жарима майдоначасига қамаб қўйганди. Бироқ шунча ҳужумлар, шунча имкониятларга қарамай биринчи учрашув 1:1 ҳисобида тугаганди.

Меҳмонда қайд этилган дуранг натижадан сўнг мадридликларнинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Аммо Венгер ҳамон ўз фикридан қайтаётгани йўқ. Чемпионлар лигаси учрашувлари кўрсатдики, биринчи ўйиндаги устунлик ҳеч нарсани англатмаяпти. Бундан ташқари «Арсенал» ўзининг узоқ йиллик мураббийи билан мавсум сўнгида муносиб хайрлашишни ва ҳеч бўлмаса битта соврин билан уни кузатиб қўйишни истамоқда. Жамоа бунинг учун Мадридда ҳам жон бериб ўйнашини кутиш мумкин. Шу маънода бизни Европа чемпионлар лигасидан кам бўлмаган ажойиб учрашув кутиб тургани шубҳасиз.

Ўйин олдидан

«Атлетико»

Миллий чемпионатда жамоа иккинчи ўрин учун кураш олиб бормоқда. «Барселона» чемпионликни қўлга киритиб бўлди ва эндиликда фақатгина ЕЧЛ йўлланмаси учун курашувчи ўринлар номаълум бўлиб қолди. Мадриднинг икки жамоаси ҳам еврокубокларда иштирокини давом эттираётганини ҳисобга олса, «Атлетико»нинг иккинчи ўринни сақлаб қолиш имконияти юқори. 

Жамоа барча мусобақаларда сўнгги 5 ўйинда фақат 2 марта ғалаба қозона олди, холос, 1 мағлубият ва 2 дуранг қайд этилди. «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни жамоа 0:3 ҳисобида бой берди.

«Арсенал»

Англия премьер-лигасида вазият лондонликлар учун яхши деб бўлмайди. Жамоа чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи ўринлардан ҳам умидини узиб бўлган. Эндиликда ЕЧЛда иштирок этиш учун ягона йўл фақатгина Европа Лигасида ғалаба қозониш бўлиб қолмоқда. «Арсенал» ўзининг 22 йиллик мураббийини муносиб кузатиб қўйишдан ташқари, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун ҳам бу учрашувда ғалаба қозониб финалга чиқиши ҳар қачонгидан муҳимроқ иш саналмоқда.

Лондонликлар сўнгги 5 ўйиннинг фақат 1тасидагина ғалаба қозона олишди, холос. 2 дуранг, 2 мағлубият жамоа ҳисобида бор. Сўнгги мағлубиятни жамоа Венгернинг «Олд Траффорд»даги сўнгги ўйинида охирги сонияларда ўтказиб юборгани бўлди. Умуман француз мутахассиси учун сўнгги мавсум жуда омадсиз ўтмоқда. Уни нисбатан бўлсада, тўғирлаш учун ҳам «Арсенал» Европа лигасида ғалаба қозониши керак

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа шу кунга қадар ўзаро тўқнаш келишмаганди. Европа Лигаси 1/2 финалининг дастлабки учрашуви икки жамоа учун ўзаро учрашувлар тарихидаги дастлабкиси бўлиб қолди.

Ред Булл Зальцбург - Марсель

Европа Лигасининг кўр-кўрона қуръаси ҳар бир босқичда финалга тенг учрашувларни тақдим этиши оқибатида кучли жамоалар мусобақани эртароқ тарк этишига тўғри келди. Аммо бу дегани «Зальцбург»нинг 1/2 финалга муносиб эмаслигини англатмайди. Австрияликлар кўрсатган қаҳрамонликлар шу даражада ҳайратомуз бўлдики, бугунги кунда қайд этилган натижа бунга муносиб баҳо бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса «Лацио»га қарши ўйиндаги «камбэк» ярим финалга бўлган қизиқишни ҳам оширмоқда.

Икки жамоанинг биринчи учрашувида «Марсель» ўзининг Лигадаги анъанасини давом эттирди. Жамоа шу кунгача бирор марта ҳам уйида ютқазмаганди. Бу сафар бу вазифани уддалаб ишончли ғалаба қозонди — 2:0.

Ўйин олдидан

«Ред Булл Зальцбург»

Ўтган ҳафтада «Ред Булл Зальцбург» Австриянинг энг кучли клуби номини ўзида сақлаб қолиш учун энг катта қадамлардан бирини ташлади. Марко Розе шогирдлари «Санкт-Пёльтен»ни 2:0 ҳисобида мағлуби этиб, мусобақа тугашига 4 тур қолганида асосий рақиби «Штурм» 11 очкога ортда қолдириб кетди. Кейинги ҳафтада жамоа кетм-кет 5-марта мамлакат чемпионлигини нишонлашга яқин турибди. Бу 2006/07 йилги мавсумдан буён 9-марта жамоанинг чемпионлиги бўлади.

Жамоанинг барча фанатлари чемпионлик олдидан тарихий натижа — финал йўлланмасини қўлга киритишни истамоқда. Зальцбургликлар ҳам бунинг учун учун борини бериши табиий. Ярим финалга қадар «Лацио», «Боруссия» Дортмунд ва «Реал Сосьедад» каби жамоаларнинг мусобақадан чиқариб юборган жамоа учун бу уддалаб бўлмас топшириқ эмас. Чорак финалдаги тарихий «камбэк» ҳам бунда ёрдам бериши мумкин.

«Марсель»

Европа лигасидаги ғалабадан сўнг, Руди Гарсия шогридлари Франция чемпионатида муҳим очколарни бой берди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун ақлбовар қилмас курашда қатанашаётган жамоа «Анжер» меҳмони бўлиб  1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва 3-ўринга кўтарилиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан чиқарди. Айни вақтда жамоа 3-ўринда бораётган «Монако»дан , 2-ўриндаги «Лион»дан 2 очко ортда қолмоқда. Агар рақобатчилар очко йўқотмаган тақдирда «Марсель» ЕЧЛдан қуруқ қолиши мумкин. Аммо бошқа томондан жамоа Европа Лигасида иштирок этган тақдирда, келгусида Франциядан 4 жамоа Чемпионлар лигасида қатнашиши мумкин бўлади.

«Марсель» Австрияга ҳимоячи Хироки Сакаи ва ҳужумчи Костас Митрўғлусиз йўл олган. Иккала футболчи ҳам жароҳати боис ўйинда иштирок эта олмайди. Бу эса катта йўқотиш бўлиши табиий.

Ўзаро ўйинлар

Икки жамоа жорий мавсумда Европа лигасининг гуруҳ босқичида ҳам ўзаро рўбарў келишганди. Зальцбургда ҳисоб очилмаган бўлса, Марселда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жамоанинг учинчи учрашуви эса 1/2 финалга тўғри келди. Бугунги тўқнашув жамоаларнинг ўзаро тарихидаги ва мавсумдаги 4-ўйин бўлади.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 20:41, 03.05.2018.
Ўқилди: 3746 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.