5 май куни Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Ушбу кечада 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқди ва барчаси рақибларини мағлубиятга учратди.
Жангларни қўра олмай қолиб кетганлар эътиборига эса мазкур видеони тақдим этамиз. Навбатдаги жангда Умид Рустамов грузиялик рақиби Давид Рибакони 3-раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратди.
Кейинги хабарларда қуйидаги боксчиларнинг жангларини ҳам томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.
Улуғбек Собиров – Жоржи Унгиадзе (Грузия) (Улуғбек Собиров 2-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди).
Олимжон Назаров – Хвича Гиголашвили (Грузия) 100:91, 100:90, 100:90.
Жасур Аҳмаджонов – Стеви Онген Фердинандус (Индонезия) 80:70, 80:71, 80:72.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания) 80:70, 80:72, 80:72.
Азизбек Абдуғофуров – Дмитрий Чудинов (Россия) 118:110, 118:110, 117:111.