“Барселона” раҳбарияти “Севилья” — “Реал” учрашувини бевосита стадионда кузатиб борди.
“RAC 1” манбасининг ёзишича, “кўк-анорранглилар”нинг спорт директори Роберт Фернандез ва жамоанинг бош скаути Урбано Ортега мазкур ўйинга ташриф буюришган. Улар “Севилья” ҳимоячиси Клеман Лангленинг ўйинини кузатишган. Лангле “Барселона”нинг ёзги трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.