5 май куни Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Ушбу кечада 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқди ва барчаси рақибларини мағлубиятга учратди.
Жангларни қўра олмай қолиб кетганлар эътиборига эса мазкур туркум видеони тақдим этиб боряпмиз. Навбатдаги жангда Қудратилло Абдуқаҳҳоров танзаниялик рақиби Тваха Кидуку билан жанг ўтказиб, очколар бўйича мағлубиятга учратди.
Қудратилло Абдуқаҳҳоров – Тваха Кидуку (Танзания) 80:70, 80:72, 80:72.
Сўнгги хабарда Азизбек Абдуғофуровнинг россиялик боксчига қарши жангини томоша қилишингиз мумкин бўлади. Жасур Аҳмаджоновнинг жанги техник сабабларга кўра ёзилмасдан қолди.