Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 0-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Деле Алли — энди кийим-кечак дизайнери (фото)

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли boohooMAN компанияси билан ҳамкорликда ўзининг кийим-кечак линиясига асос солди.

10 май куни Лондондаги Radio Rooftop клубида АПЛнинг энг замонавий ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Деле Аллининг кийим-кечак линияси намойиши бўлиб ўтди. Мазкур очилиш маросимида футболчининг қиз ўртоғи ҳисобланган Руби Мей, таниқли боксчи Энтони Жошуа, клубдошлари Кайл Уокер-Питерс, Киран Триппер, Мусса Дембеле, Мишел Ворм, Харри Уинкс, Бен Девис ва Ян Вертенгон иштирок этдилар.



Мазкур коллекция boohooMAN компанияси билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади. У 74 хил кийим-кечакни ўз ичига қамраб олишига қарамай, коллекциянинг махсус сайтида улар сонининг анча оз қисми омма эътиборига ҳавола этилди.



"Мени мода соҳаси ҳар доим ўзига жалб қилиб келган, шунинг учун ҳам кийимлар дизайнини яратишда иштирок этиш мен учун мароқли. Инсонлар коллекцияни томоша қилишини интизорлик билан кутмоқдаман", – дейди Алли презентацияда аввалида.



Коллекция ўзига хос ва турли хил бўлиб, унинг таркибида оёқ кийимидан ташқари эркаклар гардероби учун зарур бўлган барча кийим турларини топишимиз мумкин. Шу билан биргаликда, нархларнинг 12 фунтдан 45 фунтгача экани билан ҳам ҳаридоргир ҳисобланади. Бомбер ва нимчаларнинг нархи тахминан 40 фунт этиб белгиланган.



Шунингдек, коллекция таркибида 35 фунтдан 40 фунтгача бўлган жинси курткаларни ҳам учратишимиз мумкин. Қайси моделга мансублигига кўра тахминан 30 фунт турувчи жинси нимча ва шимлар стил жиҳатидан инсонларга анча манзур келади.

Шу билан биргаликда, бир қўли қизил ва қолган қисми оқ қора бўлган кўйлаклар ҳам кийим-кечаклар орасида харидорларнинг эътиборини жалб қилиши турган гап.

Футболчининг мазкур коллекцияси билан boohooMAN сайти орқали ҳам танишишингиз мумкин.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:45, 12.05.2018.
Ўқилди: 6038 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик