Россиянинг “Зенит” клубини тарк этган Роберто Манчини Италия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Италия футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланган. Эслатиб ўтамиз, Манчини питерликлар билан тузилган икки йиллик шартномадан воз кечиб, ўз юрти бош жамоасини бошқаришни истади.