“Марсель” клуби сардори Димитри Пайет “Атлетико”га қарши учрашув (0:3) ни охирига етказа олмади.
Гап шундаки, Пайет 32-дақиқада жароҳат олиб ўрнини Максим Лопесга бўшатиб берди. Футболчи бу вақтда кўз ёшларини тўхтата олмади.
“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн Франция термасидаги жамоадошини овутишга ҳаракат қилди.