Бугун кўплаб мухлислардан тортиб футбол мутахассислари бир-бирларига айнан “Нефтчи”нинг келгуси тақдири нима бўлиши ҳақида савол бермоқда. Бунинг натижасида борган сари турли фикр-мулоҳазалар ортиб бормоқда.
Аммо халқимизда “ичидан ўтганини ўзи билади” деган доно бир нақл бор. “Нефтчи” профсессионал футбол клубида кандай вокеалар юз бераётганини, футболчилар эса нега ўйиндан-ўйинга “очилиб, куч-қувватга тўлиб” эмас, фақат бошни ҳам қилиб майдонни тарк этаётганларининг сабабини фақат клубдагилар яхши билиши мумкин.
Устига-устак, 2018 йилнинг 5 май куни “Нефтчи” профессионал футбол клубининг раиси Мўйсинжон Дадажонович Меҳмонов ўзи билан тузилган меҳнат шартномасинн бекор қилиш юзасидан ариза берганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Журналист Қодирали Ахмадалиев баҳс-мунозараларга ойдинлик киритиш мақсадида ушбу мақолани бизга илинди.
Хўш, нега?
“Нефтчи” профессионал футбол клубининг бугунгидек аянчли аҳволга тушиб қолиши сабабларини бу йилги мавсум бошидан бошлаб қидиришимизга тўғри келади. Кўпчиликнинг хабари бор, “Нефтчи” профессионал футбол клуби Суперлигадаги бошқа жамоалар каби янги мавсумга тайёргарликни ўз вақтида бошламади, аксинча бир ой кеч бошлади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Биринчидан, ўтган мавсум яхши натижалар кўрсата олмагани учун “Нефтчи” профессионал футбол клуби биринчи лигага тушиб кетган бўлиб, унинг ўрнига биринчи лигада мутлақ ғолибликни қўлга киритган Қувасой шаҳрининг “Цементчи” клуби Суперлигага йўл олганди.
“Нефтчи”нинг аввалги шон-шуҳратнни сақлаб қолиш, унинг Суперлигадаги ўрнини йўқотмаслик мақсадида “Цементчи” ПФК жамоаси тўлалигича “Нефтчи” ПФКга айлантирилди ва хатто “Нефтчи”нинг замонавий футбол базасигача олиб берилди. Фарғона шаҳридаги замонавий “Истиқлол” футбол ўйингоҳи ҳам тасарруфига берилди. Шу ишлар амалга ошириб бўлингунича бир ой вақт ўтиб кетди. Бу вақт оралиғида собиқ “Нефтчи”нинг бир қатор иқтидорли ўйинчилари бошқа жамоаларга ўтиб кетди. Хуллас, энг яхши ўйинчилар бошқа жамоалар томонидан аллақачон танлаб, қабул қилиб бўлинди.
Албатта, ҳар қандай спорт катта маблағларсиз катта майдонда ғолибона юришларини амалга ошира олмайди. 2018 йил 31 январь куни Фарғона вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президентн Ш.М.Ғаниев бошчилигида ўтказилган 31/01-49-сонли йиғилиш баёнига кўра, “Нефтчи” профессионал футбол клубини жорий йил мавсумидаги Суперлига ва кубок бахсларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва мавсумни юқори савияда ўтказишлари учун молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида хомий ташкилотлар томонидан маблағлар ажратилиши, ажратилган маблағнинг график асосида “Нефтчи” профессионал футбол клубига ўтказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маблағнинг асосий қисми график асосида молиялаштирилиши кўзда тутилди.
Катта футболни соғинган мухлислар “Нефтчи”нинг “Истиқлол” ўйингоҳидаги “Насаф” жамоасига қарши илк ўйинига тўлиб, тошиб келишди. Шу куни “Истиқлол”да жуда катта байрам бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор эълон қилингани эса уларни янада рухлантириб юборди.
“Нефтчи” клуби раҳбариятининг ташаббуси билан ПФЛнинг бадал пули, жамоанинг 2017 йил ноябрь-декабрь ойлари қарздорлигини бартараф этиш, 2018 йил Ўзбекистон Суперлига жамоалари чемпионатида иштирок этишига бир ой қолганда маълум бўлган “Нефтчи”нинг чемпионатдаги иштирокини таъминлаш мақсадида қайтариб бериш шарти билан 1 млрд. 585 миллион сўм қарзга олинди.
Гарчи, “Нефтчи”нинг асосий таркиби турнир жадвалида кунма-кун юқорига чиқолмай, тобора пастда қолиб кетиши футболчиларда иқтидорнинг етишмаётганлиги, савиянинг юқори эмаслиги, жароҳат олган футболчилар ўрнини қоплайдиган футболчиларнинг етишмаслиги, зудлик билан жамоага талаб даражасидаги янги футболчилар таклиф этилиши кераклигини тақозо қилаётган бўлсада, бунинг бошқа сабаблари ҳам бор.
Аниқроғи, 2018 йилнинг 10 май кунига қадар қарзга олинган маблағдан ташқари, “Нефтчи”ни маблағ билан молиялаштирилиш тўлиқ амалга оширилмасдан келинмоқда. Футболчиларга ўз вақтида маош берилмаяпти. Фарғона клуби ҳақида айтадиганларимиз кўп, лекин “хамир учидан патир” деганларидек яна бироз кутишга тўғри келади.
Эътиборлиси, “Нефтчи”нинг ҳозирдаги раҳбарлари клубнинг аввалги шон-шуҳратини тикланиши учун маълум вақт талаб қилинишини ҳам яхши билиб турибди. Клубдаги вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун вақт бор, аммо қарс икки қўлдан чиқади, деганларидек, фақат “Нефтчи” раҳбариятининг саъй-ҳаракати бугунги кунда клубга етарли шароит яратиб бериш учун камлик қилмокда.
Жамоа ўринбосарлари чемпионатда кучли ўз тенгқурлари билан тенгма-тенг ўйнаб, қатор ютуқларни кўлга киритишмоқда. Натижада улар орасидан турли терма жамоаларга таклиф этилаётган ёшлар сони ортмоқда. Бу эса Фарғонада бир-биридан иқтидорли ёшларнинг етишиб чиқаётганлигидан дарак беради. Ёшларни тарбиялаш, ҳар томонлама, айниқса моддий томондан қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Шунинг учун маъсулларга айтар гапимиз шуки, “Нефтчи” бундай аҳволда ташлаб қўйманг!
“Рома” Шомуродов борасида бир қарорга келди [6652]
Зидан рад этган жамоалар... [3397]
Гюлер Ямални ортда қолдирди [3020]
“Барселона” ҳужумни кучайтириш учун 5 футболчи номзодини кўриб чиқмоқда [2873]
ЦСКА бош директори: "Файзуллаевнинг маошини оширдик" [2665]
"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчилар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда [2159]
Ҳусанов Лига1'да энг тезкор футболчилар рейтингида бор [1983]
"Реал Мадрид" "Ливерпул"нинг икки юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин [1516]