Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири Россияга бора олмаслиги мумкин. Нимага?

Баҳо:
+ | -1

“Бавария” посбони Мануэль Нойер ушбу мавсумда атиги 4 маротаба майдонга тушди. Шу сабабдан Нойернинг Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида янги мақола ёзишга жазм этдим.
 
Орзиқиб кутилган жаҳон чемпионати бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Катта футбол байрами бошланиши арафасида 32 терма жамоа ўзларининг якуний таркибларини саралаб маълум қилишни бошлади.
 
Германияда эса бундай иш бошқача олиб борилди. Ўтган ҳафтада мураббий Йоахим Лёв Россияга борадиган кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 241 кундан бери майдонга тушмаган Мануэль Нойер ҳам ўрин эгаллаган эди.
 
32 ёшли посбон сўнгги вақтларда дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири дея кўрилаётган эди. FIFPro талқини бўйича сўнгги беш йилнинг тўрттасида рамзий терма жамоага киритилди. Нойернинг жаҳон савиясидаги посбон эканлигига қарамай, Лёв уни Россияга олиб бориш йўлида катта таваккалга қўл урди. Шубҳасиз, Нойер қоғозда турнирнинг энг яхши дарвозабони. Аммо майдонда барчаси барбод бўлиши мумкин.
 
Германия билан чемпионликни ҳимоя қилишга киришмоқчи терма жамоа рўйхатига жароҳатланган футболчининг киритилиши бу энди алоҳида масала. Чунки Нойер кенгайтирилиган рўйхатда Марк-Андре Тер Штеген, Кевин Трапп ва Бернд Лено каби ҳамкасблари билан бирга жой олган. Лёв эса Нойерга мусобақа олдидан ўзини исботлаши учун барча имкониятни тақдим қилмоқда.
 
2017/2018 йилги мавсумда Нойер 360 дақиқа ўйнади, лекин мавсумнинг катта қисмини жароҳатини даволатиш билан ўтказди. Соғайиб сафга қайтганида ҳам “Бавария” бош мураббийи Юпп Хайнкес уни асрашга ҳаракат қилди. “Бавария” ва Германия собиқ посбони Оливер Канн Хайнкеснинг ушбу қарори Нойер Мундиалга тайёр эмаслигининг бир белгиси деган фикрда.
 
“У ҳамон ўйнамаяптими, демак тўлиқ тайёр эмас. Акс ҳолда унга Юпп Хайнкес ўйнаш имконияти берган бўлар эди. Бу масъул шахсларнинг оғир қарори. Мануэль барчасига ўзи жавоб бериши керак”, дейди Кан.”
 
Бошқалар эса, ДАВОМИ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:18, 22.05.2018.
Ўқилди: 7851 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.