Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

UZREPORT TV ва FUTBOL TV ЖЧ-2018ни кенг қамровда ёритмоқчи

Баҳо:
+ | -

2018 йил 14 июндан 15 июлгача Россияда жаҳон мухлислари томонидан интиқиб кутилаётган, FIFA шаъфелигидаги дунёнинг энг нуфузли халқаро турнири бўлган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади.

Сайёрамизнинг барча нуқталарида бўлгани каби, мазкур мусобақани Ўзбекистондаги миллионлаб футбол ишқибозлари ҳам орзиқиб кутишмоқда. Афсуски, ўйинларни бевосита стадионларда туриб томоша қилиш имконияти ҳаммага ҳам насиб этмайди. Аксарият мухлислар, албатта, ўзларининг ёқтирган жамоалари иштирокидаги ўйинларни телевизор экранлари орқали кузатишга тайёргарлик кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида FIFA-2018 Жаҳон чемпионати мусобақалари ва бунга боғлиқ бошқа дастурларни трансляция қилиш эксклюзив ҳуқуқига «UzReport» Ахборот Агентлиги эга бўлди. «UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» телеканаллари ўзбек мухлисларига яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатининг барча учрашувларини жонли эфирда ва юқори сифатда тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, чемпионат доирасида 64 та учрашув, шу жумладан: гуруҳ босқичининг 48 та учрашуви ва плей-офф босқичининг 16 та учрашуви ўтказилади.

«UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» да футбол учрашувларини томоша қилишнинг қўшимча афзаллиги - шарҳ тилини (рус ёки ўзбек тили) танлаш имкониятининг мавжудлигидир. Томошабинлар учун яна бир сюрприз сифатида Россия спорт шарҳловчилиги юлдузлари билан учрашув ҳисобланади. Денис Казанский ва Александр Елагин «UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» телеканалларининг шарҳловчилари билан Жаҳон чемпионатини биргаликда шарҳлаш учун Тошкентга ташриф буюришади.

Ўйинларнинг жонли трансляцияларидан ташқари, ҳар икки телеканалнинг томошабинлари куннинг натижаларига бағишланган «Highlights» дастурини томоша қилишлари мумкин бўлади. Унда ўтган ўйинларнинг энг ёрқин ва ҳаяжонли дақиқалари, терма жамоалар ўйинчилари ва мураббийлари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, FIFA-2018 рекордлари ва қизиқарли маълумотлар тақдим этилади.

Чемпионат арафасида эса «UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» телеканалларида 16 та қисмдан иборат бўлган «Мундиал сари йўл» фильмининг намойиши бошланди. Фильмда ҳар бир миллий терма жамоа Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўргани, бу тайёргарликда футболчилар ва мураббийлар қандай қийинчиликларга дуч келишгани ҳақида сўз боради. Унинг намойиши 13 июлга қадар давом этади ва футбол мухлислари учун ҳақиқий совға бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда «UZREPORT TV» ва «FUTBOL TV» телеканаллари орқали FIFA-2018 Жаҳон чемпионати телетрансляцияларининг расмий ҳамкори «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ ҳисобланади.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 14:26, 22.05.2018.
Ўқилди: 10442 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.