Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Триатлон бўйича мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланди

Баҳо:
+ | -

Навоий шаҳрида олимпия оиласига кирувчи триатлон бўйича Ўзбекистон биринчилиги ҳамда чемпионати бўлиб ўтди. Дастлаб стартга киришган 15-17 ёшли спортчилар ўртасида пойтахтлик триатлончиларнинг қўли баланд келди. Камрон Хаджаев белгиланган масофани сузиш, велоспорт ва югуруш баҳслари орқали 37 дақиқа 28 сонияда босиб ўтди. Руслан Сафин эса ундан 1 дақиқа 10 сония ортда қолди. Навоийлик Кирил Кисилев 39 дақиқа 11 сония вақтни кўрсатди.

Шу ёшдаги қизлар мусобақасида навоийлик Севара Суярова биринчи (41,56), қашқадарёлик Шаҳло Бобоқулова иккинчи (44, 36), яна бир мезбон спортчиси Зулайҳо Нуриллаева учинчи ўринни (45, 08 вақт билан) эгаллади. Мазкур ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти вакиллари биринчи, Тошкент шаҳри спортчилари иккинчи, Қашқадарёлик триатлончилар учинчи ўринга эга бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон чемпионлиги ва терма жамоа таркибидан ўрин эгаллаш учун 20 ёшли ва ундан катта бўлган спортчилар стартда жам бўлишди. Мусобақада иштирокчилар дастлаб 1500 метр масофани сузиб ўтишлари, сўнгра қирқ километр масофадаги велопойгада етакчи бўлиш учун интилишлари ва ниҳоят 10 километр масофани югуриб ўтишлари талаб этилди. Натижаларга кўра халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Юнусов 1 соат 51 дақиқа 36 сония билан биринчи ўринни қўлга кирити. Икинчи ва учинчи ўринлар тошкентлик Алеександр Куришов ҳамда Шохрух Юнусовларга насиб этди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда самарқандлик Дилдора Худойназарова баҳсларни 2 соат 23 дақиқа 20 сония билан биринчи бўлиб якунлади. Иккинчи ўрин пойтахтлик Латофат Содиқова (2 соат, 23 дақиқа, 48 сония), учинчи ўринни Тошкент вилояти вакиласи Хаётхон Абдуманнопова (2 соат, 33 дақиқа 59 сония) эгаллади. Чемпионатда умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи, андижонлик триатлончилар иккинчи, Самарқанд вилояти спортчилари учинчи ўринни банд этишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:56, 22.05.2018.
Ўқилди: 2242 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2963]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик