Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Миллий олимпия қўмитаси “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб фахрийлар ўртасида мусобақа ташкил этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси юртимизда аҳолининг турли қатламларини спортга жалб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда. Спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида мусобақалар мактабгача таълим муассаларидан бошланиб, фахрийлар ўртасидаги турнирлар билан давом этттирилмоқда.

Бугун ана шундай тадбирлардан бири Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида фахрийлар ўртасида ташкил қилинди. Шахмат, шашка ва стол тенниси каби спорт турлари бўйича “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб ташкил этилган ўзига ҳос мусобақада 100 нафарга яқин фахрий спортчи ўзаро беллашдилар.

Тадбир аввалида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Турли табриклар, тилаклардан сўнг беллашувларга старт берилди.

Қизғин ва дўстона руҳда ўтган баҳсларда кучли учликка кира олган фахрийларга Миллий олимпия қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбир иштирокчи спортчиларга олам-олам завқ бағишлади.

Эътиборингизга беллашувларда совриндор бўлган спортчилар рўйхатини тақдим этамиз:

Стол тенниси:

1-ўрин: Д.Муродходжаев
2-ўрин: И.Абдумуталов
3-ўрин: А.Сематин

Шашка:

1-ўрин: А.Тоштемиров
2-ўрин: Х.Азизов
3-ўрин: А.Бутузов

Аёллар:

1-ўрин: О.Аҳмедова
2-ўрин: С.Абдулина
3-ўрин: Г.Ҳолматова

Шахмат:

1-ўрин: Л.Ким
2-ўрин: В.Егин
3-ўрин: В.Василенко

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:53, 22.05.2018.
Ўқилди: 1787 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.