Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Андрей Фёдоров: «Биз бундан яхшироқ ўйнашимиз лозим эди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" – "Қизилқум" (2:2) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев иштирок этишди.

- Биз бундан яхшироқ ўйнашимиз лозим эди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак, рақиб жамоалар кўпинча ёпиқ ўйин кўрсата бошлашяпти. Бу эса ҳужум қилаётган жамоага қийинчлик туғдиради. Агар ҳар икки жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этса, ўйин ҳам томошабопроқ кечади. Ислом Тўхтахўжаев кичик жароҳат борлиги сабабли алмаштирилди. Йўқса унинг ўрнига олдинги чизиқни кучайтирган бўлардик. 

Ёзда таркибни кучайтирамиз, албатта. Фақат келадиган ўйинчининг савияси бизникилардан юқорироқ бўлиши лозим. Кореялик Чо Сук Жаега эса жавоб бердик. Ушбу футболчи бизнинг мамлакатимизга кўника олмади. У ўз тилида сўзлашадиган футболчи йўқлиги сабабдан ҳам бироз қийналди, - деди тажрибали мутахассис.

- Учрашув анча қийин ўтди. "Қизилқум" анча яхши ўйин кўрсатди. Биз эса ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бугун биз мағлубиятга тенглаштирса бўладиган дуранг ўйнадик, - деди Икром Алибоев.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 02:37, 23.05.2018.
Ўқилди: 2174 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.