УЕФА молиявий "фэйр-плей"қоидаларини бузгани учун "Милан" клубини еврокубоклардан озод қилиши мумкин, дея хабар беради ташкилот матбуот хизмати.
УЕФА назорат қўмитасининг суриштирув палатаси текширувига кўра, миланликлар томонидан жиддий қоида бузишларга йўл қўилган.
"Милан"га санкция қўллаш қарорини суд палатаси чиқаради.
Мавсум якунларига кўра, "Милан" А серияда олтинчи ўринн эгаллади ва Европа лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.