Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчилари ўртасида «Иқтидор» турнири ўтказилмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда болалар футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилинмоқда.

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳарчасида ЎФА ва ПФЛ ташаббуси билан туманлараро “Иқтидор” турнири ўтказилмоқда. Ушбу турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад, республикамизнинг чекка-чекка қишлоқ ва туманларида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол турини оммалаштириш, ушбу спорт турига иқтидори бор ёшларни излаб топишдир.

Мазкур футбол мусобақаси 2 хил ёш тоифасида ташкил этилган бўлиб, футболчилар 13-14 ҳамда 15-16 ёш тоифаларига бўлинган ҳолда мусобақалашадилар. Туманлараро “Иқтидор” турнирини юртимизнинг барча вилоятларида ўтказиш режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:37, 24.05.2018.
Ўқилди: 1750 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик