Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Қувайт термаси парвози ёхуд ФИФА рейтинги ҳақида гаплашамиз

Баҳо:
+ | -

Апрель охири ва майнинг биринчи ярмида жаҳон терма жамоалари иштирокида кўп ўйин бўлгани йўқ. Шунга мувофиқ, ФИФА рейтингида катта ўзгаришлар рўй бермади.

Дейлик, 17 май куни эълон қилинган рўйхатнинг дастлабки 47 поғонаси ўз ҳолича қолди. Тўғри, Германия ва Польша терма жамоаларининг очко захираси бироз ошди. Янги ҳисоб-китобларга кўра, ФИФА рейтингида энг катта ўсишга эришган жамоа - бу Қувайт термаси.

Қувайтликлар 11 май куни  «Ал Қувайт Спортс Клуб» стадионида Фаластин термасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришишди.

Умуман, ФИФА сафига 2017 йил декабрда қайтган Қувайт термаси охирги 6 ой давомида 1та дуранг ва 4та мағлубият қайд этганди.

Уммон термаси аввалги ўрнидан силжимаган бўлсада, миллий жамоамиздан бир поғона олдинда. Қисқаси, бош жамоамиз Осиё миқёсида 12-ўрин, умумий рўйхатда эса 88-ўринда қолди...

*** ОФК вакилларидан Саудия Арабистони термаси 70-ўриндан 3 поғона юқорилади. Саудлар 9 май куни Испаниянинг Кадис шаҳрида Жазоир термасини ва 15-санада Севильяда грекларни 2:0 ҳисобида таслим этишди. Тўғри, иккинчи ғалаба ҳозирча араб жамоасининг умумий ҳисоб-китобига ёзилмаган. Акс ҳолда, араблар умумий рейтингда янада юқорига кўтарилишарди.

***Осиё кубоги-2019 гуруҳ босқичидаги рақибларимиздан иккиси биздан юқорида ва бири пастда: Япония - 60-ўрин (528 очко); Уммон - 83-ўрин (383 очко); Туркманистон - 128-ўрин (242 очко).

*** Ўз тарихида илк марта мундиал финал раундига йўл олган Исландия (22-ўрин) ва Панама (55-ўрин) терма жамоаларининг рейтинг ҳолатида катта ўзгариш сезилмаяпти. Исландлар бир йилча олдин 21-ўринда эдилар, панамаликлар эса 57-қаторда.

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Қувайт: +16 ўрин

2. Гренада: +8 ўрин

3. Бенин: +6 ўрин

   Ботсвана: +6 ўрин

5. Саудия Арабистони: +3 ўрин

Ой давомида энг катта қулашга юз тутган жамоалар (ўринлар  бўйича)

1. Фаластин: -13 ўрин

2. Сент-Люсия: -6 ўрин

3. Ямайка: -4 ўрин

   Сент-Китс ва Невис: -4 ўрин

5. Ироқ: -3 ўрин

   Зимбабве: -3 ўрин

   Мадагаскар: -3 ўрин

   Чад: -3 ўрин

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (очколар бўйича)

1. Қувайт: +37,87 очко

2. Ботсвана: +18,63 очко

3. Бенин: +17,91 очко

4. Саудия Арабистони: +16,99 очко

5. Барбадос: +11,1 очко

Ой давомида энг катта йўқотишга юз тутган жамоалар (очколар бўйича)

1. Фаластин: -44,26 очко

2. Ямайка: -24,79 очко

3. Жазоир: -16,85 очко

4. Сент-Люсия: -10,06 очко

*** 2017 йилнинг майида эълон қилинган ФИФА рейтингига солиштирсак, Ўзбекистон миллий жамоаси 12 ой давомида 60-ўриндан 88-ўринга тушди. Ўшанда ОФК миқёсида 6-ўринда эдик. Мана, орадаги бир йилда Сурия, БАА, Ливан ва Уммон термалари биздан ўзиб кетди.

*** Энг юқорида турган Германия ва Бразилия термалари орасида 160 очколик фарқ бор. Диққат қилинг, ЖЧ-2018га йўл ололмаган Чили термаси 9-ўринда, Уэльс жамоаси эса 21-қаторда. 2014 йили рейтинг бўйича 16-ўринда турган Украина термаси Бразилия мундиалига йўл ололмаганди. Энди эса 9-ўрин соҳиби - КОНМЕБОЛнинг амалдаги чемпиони Чили жамоаси четда.

*** Ўтган сафар мундиал иштирокчилари орасида Австралия термаси рейтинг бўйича энг паст поғонадан жой олганди - 62-қатор. Энди бу «роль» Саудия Арабистони термасига тегишли - 67-ўрин.

*** 2017 йилнинг май ойида кучли бешлик қуйидаги кўринишда эди: Бразилия, Аргентина, Германия, Чили ва Колумбия. Айни пайт элит гуруҳ таркиби анча ўзгарган: Германия, Бразилия, Бельгия, Португалия ва Аргентина. Қисқаси, йил давомида КОНМЕБОЛ вакиллари - Чили ва Колумбия термалари ўрнини УЕФА аъзолари - Бельгия ва Португалия жамоалари эгаллади.

*** Европанинг амалдаги чемпиони Португалия термаси бир йил давомида 8-ўриндан 4-қаторга кўтарилгани билан ажралиб турибди.

*** Таъкидлаш жоиз, 2017 йил аввалидаги рўйхатга асосан айтсак, ФИФА сафида 211та аъзо ассоциация бор. Лекин улардан 5таси - Ангилья, Багама ороллари, Эритрея, Сомали ва Тонга) ҳисобида ҳозирча умуман очко йўқ. Гибралтар термасибир йил давомида 34 очко жам-ғариб, 196-ўринга чиқди.

ФИФА рейтинги (ОФК миқёсида)

Ўрин         +|-        Терма                         Очко           +|- 

36               0          Эрон                           727              -0,08

40               0          Австралия                  700              -0,43

60               0          Япония                       528              +0,22

61               0          Ж.Корея                     520              -0,25

67               +3        С.Арабистони            462              +16,99

73               0          Хитой                         431              +0,19

75               0          Қирғизистон               424              -0,43

76               0          Сурия                         423              -0,15

81               0          БАА                            405              -0,2

82               0          Ливан                          404              +0,1

87               0          Уммон                        383              -0,49

88               0          Ўзбекистон               381              -0,04

91               -3         Ироқ                           372              -8,64

96               -13       Фаластин                    357              -44,26

97               0          Ҳиндистон                  354              +0,41

101             0          Қатар                          339              +0,15

102             +1        Вьетнам                      334              +3,1

110             +2        КХДР                         297              +5,1

111             +2        Филиппин                   289              +0,24

116             0          Баҳрайн                      281              -0,34

118             -1         Иордания                   272              -0,23

120             -2         Тожикистон                266              -4,7

121             0          Хитой Тайпейи           263              -0,15

122             0          Таиланд                      253              -0,35

124             +1        Яман                           251              +1,08

128             +1        Туркманистон            242              +0,26

135             0          Мьянма                      227              -0,44

140             +2        Афғонистон               199              +4,79

144             -2         Гонконг                      194              -0,34

148             -1         Мальдив ор.               183              -0,03

160             +16      Қувайт                       126              +37,87

164             -2         Индонезия                  111              -0,49

164             -2         Непал                          111              -0,1

170             -2         Камбоджа                   105              -0,29

171             -1         Малайзия                   104              -0,38

172             0          Сингапур                    102              +0,15

179             0          Лаос                            80                -0,31

184             0          Бутан                          68                0

186             0          Макао                         60                +0,11

188             0          Мўғулистон               51                0

189             0          Гуам                           45                -0,04

190             0          Шарқий Тимор          44                -0,06

195             -1         Бруней                        36                +0,12

197             0          Бангладеш                  33                +0,19

200             0          Шри-Ланка                 17                -0,24

203             0          Покистон                    10                +0,17

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:47, 24.05.2018.
Ўқилди: 5870 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.