Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

«Чиғатой»да болалар гуруҳлари фаолият юритмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатимиздаги истеъдодли болаларни саралаб олиб, уларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан  “Чиғатой” спорт базасида истеъдодли болалар футбол гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, бу ерда 220 нафарга яқин 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.

Ушбу гуруҳларга ЎФА томонидан Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов каби ўтмишнинг футбол юлдузлари ва миллий терма жамоа аъзолари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда жами 12 нафар мураббий фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб боришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришмоқда.

“Чиғатой” спорт мактаби азалдан юртимизда машҳур бўлган. Бу ердан Миржалол Қосимов, Игор Шквирин каби кўплаб футболимиз юлдузлари етишиб чиқишган. Кейинчалик турли сабабларга кўра бу ердаги мактаб ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Аммо Ўзбекистон футбол ассоциациясига янги раҳбар келганидан кейин биринчилардан бўлиб ушбу футбол мактабининг фаолиятини тиклашга киришилди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуслари билан бу ерда яна футбол гуруҳлари иш бошлади. Малакали мураббийлар жалб қилинди. Ҳозирда футбол гуруҳларимизда иқтидорли болалар сараланиб бормоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол гуруҳлари  аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб боришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Умид Муҳаммаджонович томонидан йўлга қўйилган яна бир ташаббусни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Футбол гуруҳларимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар болалари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Улардан ҳеч қандай маблағ талаб этилмайди. Бу эса ҳақиқий иқтидор эгаларини, истеъдодли ёшларни аниқлаб олиш учун яхши имконият ҳисобланади.

Умид қилиб қоламизки, ушбу гуруҳлардаги болалар келажакда миллий терма жамоаларимиз учун муносиб номзод бўлиб етишиб чиқишади. Асосий мақсадимиз ҳам шу”, - дейди “Чиғатой” спорт мактаби директори Рустам Абдуллаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:31, 26.05.2018.
Ўқилди: 2695 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.