Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Андрей Шипилов: «Футболчилар ўзларидаги босимни енга олишди»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” жамоаси устози Андрей Шипилов “Локомотив”га қарши учрашувдан сўнг журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Андрей Шипилов, “Металлург” ПФК бош мураббийи: - Ўин жуда оғир бўлди. “Локомотив” жуда кучли ва тажрибали ўйинчиларни жамлаган жамоа. Бундай рақибга қарши бутун ўйин давомида кучли босим остида ҳаракат қилмасанг муваффақиятга эришишинг қийин. Ўзинглар кўрдингиз, бизда вазиятлар етарли бўлди, аммо уларнинг кўпидан фойдалана олмадик. Менга биринчи бўлимга қараганда иккинчи таймдаги ўйинимиз кўпроқ ёқди. Иккинчи таймда футболчилар ўзларидаги босимни енга олишди ва кўрсатмаларни аниқ, тўғри бажаришди. Хурсандман, ўйинимиздан ҳам, қайд этилган натижадан ҳам. Биринчи даврада, сафарда қайд этган натижамиз тасодифий эмаслигини исботладик.

Энди футболчиларга қисқа муддатли таътил берамиз. Боиси тақвимдаги ўзгариш боис кейинги ўйинимизга қадар вақт етарли. Шу ойнинг охирги санасида тўпланиб, бошқа гранд жамоаларимизга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлаб юборамиз, дейди Андрей Сергеевич.

“Металлург” таркибида учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб қайд этилган Зоҳид Абдуллаевнинг фикрларини ҳам билишга қизиқдик.

-  Бугун ўйин жуда оғир кечди, ўзингиз кўрдингиз. Бизда босим бор эди. Кетма кет иккита учрашувни ютқазгандик. Болаларнинг барчасига катта раҳмат. Ғалаба учун борларини берганлиги учун. Нима дейиш мумкин, бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. Мен учун муҳими туғилган кунимда гол киритиш эмас, жамоамизнинг ютуғидир. Барча ишқибозларимизни ютуқ билан табрийлайман ва уларга қўллаб қувватлаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман, дейди Зоҳид Абдуллаев.

Киритилди: 12:51, 27.05.2018.
Ўқилди: 4472 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.