“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум Европанинг топ-5 чемпионатларида фаолият юритадиган футболчилар орасида энг яхши тўпурарга айланди.
Аргентиналик ҳужумчи 2017/2018 йил мавсумида барча турнирларда 45 та гол урди ва энг яқин тақибчиларини битта голга ортда қолдирди.
Криштиану Роналду (“Реал”) ва Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) финал ўйинида гол ура олмасдан, ҳисобида 44 гол биоае қолиб кетди. Кейинги ўринларда Чиро Иммобиле (“Лацио”), Харри Кейн (“Тоттенхэм”) ва Роберт Левандовски (“Бавария”) ларда 41 тадан гол бор. ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани ҳисобида эса 40 та гол мавжуд.