Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Рўзиқул Бердиев: «Бор эътиборимиз юзага келган вазиятдан чиқиб кетишга қаратилган»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг “АГМК” – “Насаф” (2:1) учрашуви ниҳоясига етгач. Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Рўзиқул Беридев – Бугун “АГМК” жамоаси бизга нисбатан яхшироқ ўйнади. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланди. Иккинчи голдан кейин ўйин тақдири ҳал бўлган эди. Албатта охиригача кураш олиб бордик, аммо ҳисобни ўзимизнинг фойдамизга ўзгартира олмадик. Бу ғалаба билан “АГМК” жамоасини табриклайман.

Кейинги ўйинларда жамоамиздан очиқчасига омад ҳам юз угирмоқда. Яхши ўйин намойиш этаяпмиз, лекин гол уришда оқсаяпмиз. Яратилган вазиятлардан фойдаланишда футболчиларимизда совуққонлик етишмаяпти.

Ҳамробековни захирадан тушираётганимизга сабаб, у кейинги вақтларда охирги имкони билан ўйнаяпти. Бобир Абдухолиқов эса биз кутган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Жаҳонгир Алиев ўтган “Бухоро” билан бўлган ўйинда яхши ҳаракат қилди. Шунинг учун бугун уни ўйин бошидан майдонга туширдик.

Кейинги пайтларда жамоамиз ҳақида ҳаддан ошиқ гап-сўзлар кўпайиб кетди. Тарқатилган хабарлар орқали ўйинчиларимизни у ёқдан бу ёққа ўзларича трансфер қилишаяпти. Биз бунга эътибор қаратганимиз йўқ. Булар ҳеч қандай асосга эга эмас. Мураббий сифатида ҳозирги бор эътиборим вазиятдан чиқишга қаратилган. Бу ҳақда кўп бош қотираяпмиз. Шахсан мен ҳақимдаги гап ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас. Яна такрор айтаман, биз ҳозир бор эътиборимизни юзага келган вазиятдан чиқиб кетишга қаратганмиз. Бизни клуб билан амалдаги шартномамиз бор, шундай экан оғир вазиятдан чиқиб кетишга маъсулмиз. Ўзимнинг ҳам бор фикру-хаёлим ҳозир “Насаф” билан, бунақа миш-мишларга эътибор бераётганим йўқ. Ҳозир ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қолишимиз керак. Тўғри, кимдир жамоамизни тарк этиши мумкин. Бу фақат клуб маблағини тежаш учун амалга оширилиши мумкин. Аммо биз ўзимизга керакли ўйинчиларни олиб қоламиз. Интернет нашрларида чиқаётган хабарлар асоссиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 06:58, 31.05.2018.
Ўқилди: 4511 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.