Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

«Барселона» дарвозаси беш марта ишғол қилинди, «бақалар» ҳайратда!

Баҳо:
+ | -

Баҳор фасли бошларида «Леванте» раҳбарияти мавсумнинг боришини ўзгартириб юборган қарорга келди.

Бош мураббийлик постига захира жамоаси устози Пако Лопеснинг тайинланиши «бақалар»нинг олий дивизионда қолишларига замин ҳозирлади. Шу тариқа Испания чемпионатининг асосий сенсацияларидан бири кузатилди.

Агар «Леванте» учун мавсум якунлари март бошида таҳлил қилинганида, уни уч хил ҳодиса билан изоҳлаш мумкин бўларди. Биринчиси - «Реал» билан ўйиндаги қаҳрамонлик: ўша баҳснинг охирги дақиқаларида 33-ёшли Жампаоло Паццини валенсияликларни навбатдаги мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Иккинчиси - «Сельта» билан ўйиндан кейинги эпизод: ўшанда «бақалар» хавбеки Жефферсон Лерма Яго Аспас уни ирқий камситганлигини айтганди.

Шундан сўнг «Леванте» ижтимоий тармоқлар орқали антирасист кампанияси юритиб, шу тариқа салбий натижаларидан чалғитишга уринди. Учинчиси - ғалабасиз серия: 15та ўйиндан иборат нохуш кетма-кетлик клуб учун янги антирекордга айланди.

Хуан Муньисанинг «каромати», табиийки, валенсияликлар раҳбариятини у қадар қониқтирмади ва баҳор кириб келиши ҳамоно мутахассис «Леванте»ни тарк этди. Унинг ортидан ишқибозлардаги нохуш кайфият ҳам тарқади.

Бош мураббийлик курсисини «бақалар»нинг Испания тўртинчи дивизионида қатнашаётган иккинчи жамоаси устози Пако Лопес эгаллади. Бу пайтга келиб, ушбу мутахассиснинг энг катта ютуғи «Картахена» билан Сегундада иштирок этиш бўлганди.

Тўғри, ўшанда у муваффақиятга эришолмаган, ҳаммаси тўртта учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Лопеснинг истеъфоси билан якунланганди. Сўнгги олти йилни эса у Ла Лига клубларининг иккинчи жамоаларини бошқариш билан ўтказди: «Валенсия Б», «Вильярреал С», «Вильярреал Б».

Лопес «Леванте» кийиниш хонасига ўзига хос шиор билан ташриф буюрди: «Биз қайғуни роҳатга айлантиришга интиламиз». Иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини тез-тез эслатиш орқали, у жамоани ўзига келтириб, клуб ходимлари ҳурматига сазовор бўлди.

Лопес қўл остида «Леванте» 10та учрашувда 25 очко тўплади. Солиштириш учун: Муньис билан жамоа 27 учрашувда 21 очко жамғарганди. Ваҳоланки, Пако шундай натижага қатор ижрочилар йўқ пайтда эришди. «Жирона», «Лас-Пальмас» ва «Атлетико»га қарши кечган баҳслар ўтказилаётган паллада саккиз нафар асосий футболчи жароҳатини тузатиш билан банд эди.

Мураббий меҳнатларининг энг ёрқин маҳсули «Барселона» билан ўйинда кўзга ташланди:

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:11, 07.06.2018.
Ўқилди: 17716 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6431]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5613]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2978]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2848]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2758]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2677]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2422]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2416]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2376]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик