Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Миржалол Қосимов май ойининг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди

Баҳо:
+ | -

Профессионал футбол лигаси ҳамда Championat.asia нашри ҳамкорлигида ўтаётган ойнинг энг яхшиларини аниқлаш сўровномаси навбатдаги ғолиб номи аниқланди.

Бунгача “Навбаҳор” дарвозабони Ботирали Эргашев май ойининг энг яхши посбони сифатида тан олинган бўлса, Арслонмурод Омоновнинг “Локомотив” дарвозасига урган голи энг чиройлига айланганди. Энди эса “Бунёдкор” клуби устози Миржалол Қосимов ойнинг энг яхши мураббийи учун бериладиган эсдалик совринни қабул қилиб оладиган бўлди.

Миржалол Қосимов март ойида ҳам энг яхши бўлишга эришганди. У бугун ПФЛ совринини иккинчи марта олаётган учинчи инсонга айланади. Pepsi Суперлиганинг 15-тури доирасида “Бунёдкор” Бухорода меҳмон бўлади. Учрашув олдидан Арслонмурод Омоновга энг чиройли голи учун соврин берилади. Қайд этиш керак, у апрель ойида энг яхши футболчи ҳам бўлганди. Яна "Навбаҳор" аъзоси Азизбек Турғунбоев март ойида энг яхши футболчи бўлиш билан бир қаторда ойнинг энг чиройли голига ҳам муаллифлик қилганди. Қолганларга ҳозирча совринга икки бор эга чиқиш насиб қилмаган.

“Бунёдкор” устози май сўровномасида жами 50 очко тўплади ва “Пахтакор”даги ҳамкасби Шота Арвеладзени 4 очкога ортда қолдирди. Қизиқ томони, томонларнинг март ойида ўтган ўйинида Қосимов Арвеладзедан устун келганди. Май ойидаги такрорий ўйинда эса “Пахтакор”нинг қўли баланд келди. Бироқ шунда ҳам грузиялик мутахассис камроқ овоз тўплади.

Номзодлар эълон қилинганида тарозининг палласи Илҳом Мўминжоновга оғиши керакдек эди. У 4 та ўйиннинг ҳаммасида ютган бўлса, Арвеладзеда 1 та дуранг, Қосимовда 1 та мағлубият бор эди. Воқеалар ривожи эса бошқача тус олди.

“Навбаҳор” сафарда “Бухоро”ни, ўз уйида эса “Қизилқум”, АГМК ва “Металлург”ни енгиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Овоз берувчиларнинг 10 нафари Мўминжоновни 1-ўринга, 3 нафардани эса 2 ва 3-ўринга лойиқ кўрди. Мухлислардан “Навбаҳор” устози максимал очко олди. Натижада у тўплаган баллар 45 тани ташкил қилди.

“Пахтакор” эса майни “Қўқон-1912”га қарши дуранг билан бошлади. Кейинроқ “Насаф” ва “Сўғдиёна”ни сафарда, “Бунёдкор”ни ўз уйида енгди. Овоз берувчилардан 6 нафари Арвеладзега пешқадамликни лойиқ деб билди. 9 киши уни иккинчи, 8 таси учинчи ўринга жойлаштирди. Шота мухлислардан 2 очко олди — жами 46 балл.

“Бунёдкор” Тошкент дербисида имкониятни бой бергани билан, АГМК, “Сўғдиёна”, “Насаф” каби клублардан устун кела олди. Натижада 8 киши Қосимовни пешқадам сифатида кўрсатди. Бироқ 2-ўринга уни кўрсатганлар сони 9 нафар бўлдики, мана шу жиҳати билан Қосимов Мўминжоновдан ўзиб кетди. Мухлислар ҳам “Бунёдкор” устозига 4 очкони лойиқ кўрди.

Шу тариқа, ўз-ўзига овоз берган мураббийлар эмас, Миржалол Қосимов майда энг яхши бўлди. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида “Бухоро” устози Улуғбек Бақоевга омад кулиб боққанди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:24, 12.06.2018.
Ўқилди: 2582 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.