Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Баҳром Ҳайдаров: «Нефтчи»ни яхши кунлар кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Пахтакор” (1:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва баҳс мана шундай кечишини билардик. “Пахтакор” билан баҳсда гол уриш учун барибир имконият юзага келиши муқаррар эди. Биз айнан мана шуни кутдик ва вазиятдан фойландик. Сўзим бошида, дарвозабонимиз Абдумавлон Абдужалиловга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Нафақат дарвозабонга, балки бутун жамоамизнинг бугунги ўйинлари учун миннатдорман. Йигитлар ҳозирги пайтда клуб ичидаги қийинчиликларга қарамасдан, барибир профессионал футболчи сифатида ўз касбига содиқ қолиб, майдонда борини бериб ўйнашмоқда. “Пахтакор”ни ютишни жуда хоҳлагандик. Сўнгги дақиқалардаги гол жуда аламли бўлди. Бироқ ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқсак, “Пахтакор” билан дуранг ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Мана шундай муҳим баҳсда ўринбосарлар жамоасидан яна бир қанча ёш йигитлар Суперлигада дебют қилишди. Сўнгги йилларда “Нефтчи”нинг ёшлар борасида олиб бораётган сиёсати ўз мевасини бермоқда. Таркибимизнинг асосий қисми ёшлар жамоасидан етишиб чиққан йигитлар саналади. Шодиёр Хожиматов ва Миржамол Неъматов сингари ўринбосарлар жамоаси вакиллари илк бор Суперлигада дебют қилишди ва илк баҳс учун ёмон ўйин кўрсатишмади. Ундан ташқари Достон Турсунов ва Ҳусниддин Ғофуровлар бугун маълум сабабларга кўра баҳсда иштирок эта олишмади. Мазкур ўйинчилар ҳам “Нефтчи”нинг тарбияланувчилари саналади. Анвар Бердиев бугун 500-ўйинини ўтказди. Уни табриклаб қоламан. Ҳали Бердиевнинг майдонда ва унинг ташқарисида ёшларга берадиган сабоқлари бизга жуда керак. Тўғри “Нефтчи”нинг ҳозирги ҳолати ҳавас қиларли даражада эмас. Бироқ мухлисларга шуни ишонтириб айта оламанки, бу кунларнинг тугашига ҳам оз қолди ва барчаси яхши бўлади. Меҳнат қилишда давом этамиз ва “Нефтчи” жамоасини бундай қийин вазиятдан чиқиб кетишига тўлиқ ишонаман. Шу қатори мухлислар ҳам жамоани ижобий кунлар кутаётганига ишонишларини хохлардим. Ҳаммаси шундайлигича қолиб кетмайди. Хар биримиз яхши кўрамиз “Нефтчи”ни! Мен хам “Нефтчи” жамоасини мухлисиман, футболчилар ҳам. Яна бир нарсани таъкидлашни истардим, ўша биз кутган яхши кунлар келишини ҳамма исташи керак. Умид қиламанки, қилаётган меҳнатларимиз албатта эртага ўз мевасини беради. 

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 01:09, 13.06.2018.
Ўқилди: 3204 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7745]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3344]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3026]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2702]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2150]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1987]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1875]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1811]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1634]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.