Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Москвада ФИФАнинг навбатдаги конгресси ўз ишини бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Россия пойтахтида Халқаро футбол федерациялари Ассоциацияси (FIFA)нинг 68-конгресси бошланди.

Ушбу конгресс кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала – 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун мезбонни аниқлашдан иборат. Москва шаҳридаги «Экспомарказ»да бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, шунингдек, ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаевлар ҳам иштирок этишмоқда. Шунингдек, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам конгрессга ташриф буюрди ва чиқиш қилди.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 баҳсларига мезбонлик қилиш учун АҚШ-Мексика-Канада ва Марокаш мамлакатлари кураш олиб боришмоқда. Қайд этиб ўтиш лозимки, бунгача хеч қачон учта мамлакатда жаҳон чемпионати ўтказилмаган. Мезбонлик учун номзодларни танлашда Европа ва Осиё мамлакатларидан номзодлар қабул қилинмаган. Чунки, яқинда старт оладиган Мундиал Россияда, 2022 йилги жаҳон биринчилиги эса Қатарда ўтказилади.

Конгресс кун бўйи давом этади. ЖЧ-2026 мезбонини аниқлаш кун тартибининг 13-масаласи ҳисобланади. Шунингдек, бугун 69-Конгрессга Париж шаҳри мезбонлик қилиши ҳам расман эълон қилиниши кўзда тутилган. Қолаверса, иштирокчилар ЖЧ-2018га тайёргарлик, 2017 йилги молиявий якунларга оид масалаларни ҳам муҳокама қилишади.

Эслатиб ўтамиз, эртага Москвадаги «Лужники» аренасида жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда мезбон Россия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Ушбу ўйинни FIFAга аъзо барча Кондеферациялар раҳбарлари қаторида Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:48, 13.06.2018.
Ўқилди: 2951 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик