Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Станислав Черчесов: «Бугунги ўйин тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатиб берди»

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтгандан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

— Айтингчи, Сизга ким қўнғироқ қилди? (Черчесов матбуот анжумани пайтида зални тарк этганди)
— Мамлакат раҳбари қўнғироқ қилиб, мени ва футболчиларни ғалаба билан табриклади.

— Дзагоевнинг жароҳати борасида янгилик борми?
— У эртага тиббий кўрикдан ўтади ва унинг натижаларини кутамиз. Шундан сўнг бирор нарса дейиш мумкин.

— Ушбу ғалабадан кейин футболчилар ҳаволаниб кетишидан хавотир олмайсизми?
— Мутлақо йўқ. Қандай мақсад йўлида ҳаракат қилаётганимизни аниқ биламиз. Бугун эрталаб футболчилар билан суҳбатда таъкидлагандим: бугунги ўйин билан мусобақа якунланмайди. Ўйин биз учун муваффақиятли чиқди. Конфедерациялар кубогидаги тажриба бизда бор. Ўшанда 2:0 ҳисобидаги ғалаба бизга етарли бўлмаганди. Биз яхши тайёргарлик кўрдик. Бугунги ўйин тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатиб берди. Лекин кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Эртага Миср терма жамоасининг ўйинини кўрамиз ва тайёргарликни давом эттирамиз. Муҳаммад Салоҳ ўйнайдими ёки йўқми, билмадим, аммо рақиб жамоа таркиби савияли футболчилардан ташкил топган.

— Учинчи голдан кейин ҳиссиётларингизни кўпроқ намойиш қилдингиз. Сизни жиддий қиёфада кўриб ўрганиб қолгандик.
— Кеча, ўтган куни, бугун ва бундан кейин мени боримча кўрасиз. Ишим шунақа: баъзида мухлисларга қувонч улашамиз, баъзида йўқ. Ўз футболчиларимга ишонаман ва улар билан ишлаш менга мароқ бағишлайди.

— Рақиб жамоа мураббийи Россия уни ҳайрон қолдирмаганини таъкидлади.
— У қисман ҳақ. У нимани назарда тутганини тушундим. Биз аввалгидек прессинг қилдик, стандартдан гол урдик. Лекин жипсроқ, тартиблироқ ва тажовузкор ўйнадик.

Манба: ftbl.ru
Киритилди: 23:32, 14.06.2018.
Ўқилди: 5641 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик