Sky Italia хабарига кўра, бугун УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилмаётган "Милан" масаласини ҳал қилади.
"Россонери" шартларни УЕФА билан қайта муҳокама қилмоқчи бўлдилар, аммо томонлар келиша олмадилар. "Милан" ўтган мавсум якунларига кўра қўлга киритган Европа лигасида ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Миланликлар Спорт арбитраж судига апелляция бнрмоқчилар, аммо унда ютсб чиқмасалар, улар ўрнига Европа лигасида "Фиорентина" қатнашади.