ФИФА ташкилотнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг ЖЧ-2018 ўйинларини кузатаётганини "эътиборга олиб қўйди"
82 ёшли Блаттер Португалия - Марокаш учрашувини томоша қилган. У Россия президенти Владимир Путиннинг таклифи билан келган.
ФИФАни 17 йил бошқарган Блаттер 2015 йилда 8 йилга футболдан четлатилган, кейинроқ бу муддат 6 йилгача камайтирилган эди. Шу сабали футбол ўйинларига фақат томшабин сифатида ташриф буюриши мумкин.
"ФИФА жаноб Блаттернинг Россияга келганини эътиборга олиб қўйди. БУ борада бошқа шарҳ берилмайди", - дейди ФИФА мулозимларидан бири.