Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Мундиалдан қолиб кетган энг омадсиз 8 жамоа

Баҳо:
+ | -

Жанубий Америкадан - Бразилия ва Аргентина, Европадан - Германия, Италия, Англия, Франция, Голландия, Испания ва Португалия.

Жаҳон чемпиони айнан мана шу термалардан бири бўлишини деярли 100 фоиз иш­қибоз билади. Санаб ўтилган жамоалар рўйхати анча йиллардан бери бироз ўзгаришлар билан доимо амалда бўлиб келмоқда.

Қайси маънодаки, уларнинг бир ёки иккитаси заифлашиб, даъвогарлар сафида бўлмаган йилларни ҳисобга олмаганда.

Ҳаттоки, Уругвай дунёнинг икки карра чемпиони саналсада, бу узоқ ўтмишда қолиб кетган воқеа ва жуда кам мухлисгина мазкур термани мундиал даъвогари сифатида эътироф этади.

Россия майдонларида ўтаётган мундиал саралашида юқоридаги «тўққизлик»дан Италия ва Голландиянинг ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолиши, албатта, бутун жаҳон чемпионатлари тарихидаги «фиаско»лар ичида энг оғири бўлди.

Бирваракайига иккита гигант терма жамоа­нинг тўрт йилликнинг йирик мусобақасидан қолиб кетиши дарҳақиқат, ҳар доим ҳам кузатилавермайдиган ҳолат.

Бу воқеа бизга ўтмишдаги айрим кунларни эслатмоқдаки, бугун ўшалар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

Сўнгги 24 йил ичида биз санаб ўтган даъвогарлардан Португалиянинг ЖЧ-98, Голландиянинг ЖЧ-2002даги муваффақиятсизлигидан сўнг бошқа бирорта йирик «қолиб кетиш» кузатилмадики, ўша 1994 йилги ЖЧ саралашларидаги воқеалар ҳали-ҳамон кўпчилик ишқибозларнинг суҳбатига сабаб бўлади.

Демак, 24 йил олдинга қайтамиз ва ўша пайт Европа майдонларида бўлаётган воқеаларни эсга оламиз.

Англия, Голландия, Норвегия, Польша, Туркия ва Сан-Маринодан иборат гуруҳдан ЖЧга туманли альбион ва «лолалар юрти» вакилларининг боришини тахмин қилиш қийин эмасди.

У пайтларда Польша, Туркия ва Норвегия термалари юқоридаги грандларга ҳали етарли даражада қаршилик қила оладиган кучда эмас, айниқса, скандинавияликларга ҳеч ким лоақал эътиборлироқ даражада қарамасди.

Лекин ҳамма «сенсация»ни ўша шимоллик йигитлар юзага келтириб беришган. Дастлабки иккита ўйинда муваффақиятга эришган (ўз уйида, Голландия - 3:1; меҳмонда, Англия - 1:1) Норвегия кейинги турларда рақибларини кетма-кет мағлубиятга учрата бошлаган.

Ҳаттоки, Англияга қарши ўз уйидаги баҳсни ҳам ютиб олган (2:0) шимол вакиллари саралаш якунига бир тур қолганда йўлланма масаласини ҳал қилиб қў­йишган.

Бу, табиийки, иккита гранд термадан бирига «чиқиш эшиклари» кўрсатиб қўйилишини англатарди. Якунда ўз майдонида Англияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган «учар голландлар» барча масалага узил-кесил нуқта қўйишган - инглизлар мундиалга боришмайди! Дэвид Платтдек голеадор ҳужумчиси бор Англия термаси Норвегияга «тиши ўтолмай», ЖЧдан қолиб кетганди.

Лекин бундан баттар «ишкал иш»ни Жан-Пьер Папен ва Эрик Кантона каби даҳо футболчиларга эга французлар бажариб беришган.

Швеция, Болгария, Австрия, Финляндия ва Исроил билан битта гуруҳдан жой олган Франция учун ЖЧ йўлланмаси саралаш якунланишига икки тур қолгандаёқ деярли ҳал қилиб қўйилган эди.

Сўнгги иккита турни ўз майдонида Исроил ва Болгарияга қарши ўтказиши керак бўлган французлардан мазкур баҳс­ларда бир очко олиш талаб этиларди.

Исроилнинг қанақа заиф рақиб эканлигини меҳмондаги 4:0 ҳисобидаги ғалаба орқали билиб қайтган «учранглилар» кутилмаганда ўз уйи­даги учрашувда ютқазиб қўйишади - 2:3!

Шунга қарамай, ҳали имконият катта эди. Сўнги турда жамоа ўз майдонида Болгарияни қабул қилар, дуранг натижа ҳам французларни АҚШда ўтажак мундиал сари етакларди. 32-дақиқада афсонавий Эрик Кантона томонидан урилган голдан сўнг деярли ҳеч бир францияликда бўлажак ғалабага шубҳа қолмаганди.

Лекин озгина ўтиб, Эмил Костадинов жавоб тўпини киритади, сўнгги дақиқаларда эса унинг ўзи ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилади. Франция тор-мор этилади! Ваҳоланки, ўша пайтларда Болгарияда Христо Стоичковдек Европа юлдузлари ҳам тўп сурарди.

Интернет саҳифаларини кузатар эканман, мундиалга боролмай қолганлар мавзусининг бошқа манбаларда ҳам кенг ёритилаётганига гувоҳ бўлдим. Улар санаётган жамоа­лар орасида миллий термамиз ҳам борлиги кўпроқ эътиборимни торт­ди.

Жумладан, championat.com сайти «Мундиалдан қолиб кетган энг кучли саккиз жамоа» номли мақолада Италия, АҚШ, Голландия, Уэльс, Чили, Словакия, Камерун ва Ўзбекистонни тилга оларкан, бу термалар муваффақиятсизлигининг сабабларига атрофлича тўхталган.

«Ўзбеклар жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинларини жуда яхши бошлаган бўлишсада, кейинги баҳсларда жамоа ўта паст натижалар қайд этди. Айниқса, мамлакатида нотинчлик ҳукм сураётган Сурияга қарши ўйиндаги мағлубият ҳаммасидан ўтиб тушди.

Сўнгги баҳсда «мотивациясиз Корея»га қарши ҳам дуранг қайд этишганидан сўнг мундиал йўлланмаси корейсларга қўш-қўллаб топширилди. Бу ҳам етмаганидек, «плей-офф» йўлланмасидан ҳам мосуво бўлишди», - дейилади миллий жамоамиз ҳақидаги шарҳда.

Россиянинг bombardir.ru сайтида ҳам шунақа ҳолат. Фақат, уларнинг рўйхати бироз бошқачароқ: Италия, АҚШ, Голландия, Уэльс, Кот-д`Ивуар, Жазоир, Чили ва Ўзбекистон.

Омадсизлар рўйхатига назар ташларкансиз, чиндан ҳам мана шу термалар ўртасида бемалол йирик турнир ташкил этиш мумкинлигини ўйлайсиз. Ҳақиқатанда, мазкур жамоалар иштирокидаги турнир жаҳон чемпионати баҳсларидан ҳеч бир жабҳада қолишмасди.

Тасаввур қилинг, Италия, Камерун, Уэльс, Чилидан иборат «А» гуруҳи бир томонда, Голландия, АҚШ, Кот-д`Ивуар, Словакияларни жамлаган «B» гуруҳи бошқа бир тарафда баҳсларни бошласа... Лекин бу - футбол, азизлар! Афсуски, унда мана шундай «камчиликлар» ҳам учраб туради.

Қуйида мен ўзим танлаб олган термаларнинг ЖЧдаги иштироки бўйича жадвални тузиб чиқдим. Унга яхшилаб назар ташласангиз, бу йилги Италия-Голландия муваффақиятсизлигига ўхшаш салбий натижалар 1994 йил воқеасидан олдин ҳам бир неча бор кузатилганлигига гувоҳ бўласиз.

Жумладан, 1974 йилда яна ўша Англия-Франция жуфтлиги Испания билан бирга мундиалдан четда қолган бўлса, 1970 йили ЖЧ умуман, бешта гигант жамоасиз ўтган - Голландия, Франция, Аргентина, Испания, Португалия.

Жадвалда яна бир ҳолат яққол кўзга ташланмоқдаки, у ҳам бўлса, Португалия ва Голландия термаларининг жуда кўп чемпионатларни ўтказиб юборганлиги. Масалан, ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:29, 21.06.2018.
Ўқилди: 11703 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.