Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«А» сериянинг энг иқтидорли футболчилари (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Эсда қоларли воқеаларга бой тарзда ўтган Италия «А» серияси якунларига назар ташлашда давом этамиз. Бугунги мақола ушбу лигада тўп сурган келажаги порлоқ футболчиларга бағишланади.

Қуйидаги рўйхатдан жой олганлар 1996 йилдан кейин таваллуд топишган.

ПАТРИК КУТРОНЕ («Милан»)

Монтелла Кутронени кашф этди, аммо вундеркинд Винченцонинг жамоасида очилиб кетолмасди. «Аэроплан»га «сохта тўққизлик»да ўйнайдиганлар ёқади, Патрик эса марказий форвардларнинг классик намунаси. Унининг диапазонини Массародан тортиб Пиппо Инзагигача қиёслаш мумкин.

Жарима майдончаси ташқарисида Кутроне ўзини эркин ҳис қилолмайди, ундаги ишонч камайгандек туюлади, аммо дарвозага яқинлашиши ҳамоно ҳақиқий йиртқичга айланади. Унинг хислатлари Монтелла услубига мос келмади, шунга қарамай, Гаттузонинг қарашларига ҳамоҳанг эди.

Ёш футболчи Роналдунинг вориси ҳамда кучга тўлган Калиничдан яхшироқ тўп сурди. Кейинги мавсумда эса ўз услубига яқинроқ бўлган Баккадан кўп нарса ўрганиши мумкин. Анчадан буён Италиядаги 20 ёшлилар орасида бир мавсум давомида 18та гол ургани топилмаётганди.

НИКОЛО БАРЕЛЛА («Кальяри»)

Барелла аллақачон Италиянинг етук ёшлари рейтингида ўз ўрнига эга бўлиб улгурган. Уни ўз тенгқурлари орасида икки марта мамлакатнинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида эътироф этишган, турли ёшдаги термаларга чақиришган. Унда Паролонинг ўпкаси ва Маркизионинг мияси уйғунлашган - Италия бўлажак юлдузга умид боғламоқда.

Барелла болалигида баскетболга меҳр қўйган, аммо Дель Пьеронинг ўйинини кўргач, ота-онасидан футбол тўпи сотиб олишни сўраган. Ҳозир эса ҳақиқий универсал - «Кальяри» етакчиси ва «Юве», «Интер» ҳамда Англиянинг бир қатор клублари «ўлжа»си.

Барелла рақибларини алдаб ўтади, зарба йўллайди, тўпни олиб қўяди, курашади - мукаммал ярим ҳимоячи қилиши керак бўлган вазифаларни сифатли тарзда амалга оширади. Энди кўникмаларини энг юқори даражага олиб чиқиб, жаҳлини жиловлаш борасидаги муаммоларни енгиши лозим: ўтган мавсум 13та сариқ ва битта қизил карточка олди.

ЖЕНГИЗ УНДЕР («Рома»)

Қишда «Рома» олтита ўйинда уч очко тўплади. Нохуш серия «Верона» майдонида якунланди: ўйиннинг 45-дақиқасида Ундер тўпни қабул қилиб, икки рақибини алдаб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Бир ҳафтадан сўнг турк футболчиси «Беневенто»га қарши баҳсда шоу уюштирди: ҳисоб 1:1 бўлиб турганда, бурчак тўпини амалга ошириб, Жеконинг голига ассистентлик қилди, сўнгра «дубль» муаллифига айланди. Кейинги турда Ундер «Удинезе» дарвозасига ғалаба голини йўллади, икки кундан сўнг «Шахтёр» билан ўйинда ҳам тўп киритди.

Кейинги турда сукут сақлади, сўнгра Неаполда чиройли гол ургач, римликлар баҳорни кўтаринки кайфиятда қарши олишди. Кўклам фасли Чемпионлар Лигаси ярим финали билан якунланди - «Барса»га қарши баҳсда Маноласнинг голига айнан турк футболчиси ҳаммуаллифлик қилди.

Ундер мавсумни 8та гол билан якунлади: ҳаммаси ё биринчи ёки ғалаба голи бўлди. Женгиз - ҳақиқий етакчи.

ФЕДЕРИКО КЬЕЗА («Фиорентина»)

Бу футболчининг югуриши отасини эслатади. Зарбасини ҳам худди отаси каби йўллайди. Рақибни алдаб ўтиши ҳам отасиникига ўхшаш. Ҳозирча унчалик сифатли ва турфа хил эмасдир, аммо барчасини керакли пайтда амалга оширади.

Энрико Кьеза айни пайт тўп сурганида, Италиянинг энг яхши форварди бўлиши мумкин эди, аммо унинг фаолияти Инзаги ва Вьери даврига тўғри келди.

Кичик Кьеза қанотда ҳаракатланади, мавсумда 6та гол урди ва 20 ёшида тосканалик мухлислар ёқимтойига айланди. Барқарорликка эришолмаяпти, кўп ҳовлиқади, аммо рақиб учун хавфли, юксак иқтидор соҳиби.

ЛУКАС ТОРРЕЙРА («Сампдория»)

Россия термасидан 22 ёшида топ-клубда ўйнашга лаёқатли футболчини зарарсизлантириш талаб этилади. Торрейра тўпни яхши кўради, уни қидиради ва аниқ узатмалар (87 фоиз) йўллайди. Курашувчанлик ва ҳимоя чизиғидаги ишларни бажаришдан қочмайди.

Лукас «А» сарияда тўпни олиб қўйиш ва вертикал узатмалар бўйича кучли учликдан жой олди. Тўпни эгаллаб олиш ва рақибни фол ишлатишга мажбур этиш бўйича эса юқори олтиликдан ўрин эгаллади. Яккакурашларнинг 82 фоизини, «иккинчи қават»даги курашларнинг эса 38 фоизини ўз фойдасига ҳал қилди.

168 сантиметр бўйга эга йигитча учун ёмон натижа эмас, шундайми? Торрейра худди Аллан каби тўпни олиб қўяди, Биглия сингари пас узатади, Де Россидек ўйинни ўқий олади. Агар уругвайлик вундеркинд майдонга тушмаса, Россия термасининг омади келгани шу бўлади. Табареснинг танлов борасида ўзига хос принциплари борлиги ҳеч кимга сир эмас.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 01:15, 22.06.2018.
Ўқилди: 7724 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.